"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10173.4 +0.20
  • 1 EUR = 11411.5 +42.90
  • 1 RUB = 145.97 -1.39

СЕКТОPЛАP PАҲБАPЛАPИ ВА ЁШЛАP УЧPАШУВИ ЎТКАЗИЛДИ

Туманимизда “Ёшлар ойлиги” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда ва уларда ёшлар катта қизиқиш билан иштирок этишмоқда.
Шу йилнинг 25 июнида ушбу ойлик доирасида ёшлар бандлигини таъминлаш, муаммоларини ўрганиш, фикр ва таклифларини тинглаш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда муносиб шароит яратиш мақсадида “Сектор раҳбарлари ва ёшлар” номли учрашув ўтказилди. Учрашувда 4 та секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона, ташкилотлар раҳбарлари, туманимиздаги касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, фаол ёшлар иштирок этдилар.

Йиғилишни туман ҳокими Султонбой Йўлдашев очди ҳамда йиғилиш мақсади билан таништириб ўтди. Кун тартибидаги масала бўйича сўзлаган нутқида мамлакатимизда ёшларнинг юксак марраларни эгаллашлари учун яратилаётган шарт-шароитлар, чексиз имкониятлар ҳақида тўхталиб, ёшларни ўқиб, билим олишга, шижоат билан олға интилишга ҳамда Ватан хизматига ярайдиган муносиб фарзанд бўлишга даъват қилди. “Эришган ютуқларимиз ўзимизники, биз хато ва камчиликларни ўрганиб, уларни бартараф қилишга ҳаракат қилмоғимиз керак!” деган фикрни барча ёшлар ҳаётий шиор қилиб олиши керак, дея таъкидлади. Шунингдек, билимга чанқоқ, изланувчан туманимиз ёшлари ҳақида ўзининг самимий фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Шундан сўнг, сўз туман прокурори, адлия маслахатчиси Жавлон Муфтуллаевга берилди. Маърузачи ўз сўзида ҳозирги кунда туманимизда ёшлар, хусусан, коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналари, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари сонини кўпайтириб, янги иш ўринларини яратишга ҳаракат қилинаётганлигини  айтиб ўтди. Ёшларни  буюк аждодлар фарзанди эканлигини унутмасликка чақирди. Ҳар бирининг илм-фан чўққиларини пухта эгаллаб, уларга муносиб авлод бўлиши лозимлигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида илм-маърифатнинг инсон ҳаётидаги аҳамияти ҳақидаги фикрларига тўхталиб, буларнинг барчаси исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат эканлигини эътироф этди.

Маърузалардан сўнг, ёшларнинг муаммолари ва таклифлари атрофлича тингланди. Амударё мелиорация ва сув хўжалиги касб-хунар коллежи битирувчиси Ҳилола Жабборберганова туманимизда темир йўл чипталарини сотишни йўлга қўйиши учун амалий ёрдам беришини, Амударё қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи битирувчиси Темур Йўлдошев ҳунармандчилик фаолиятини йўлга қўйишда зарур бўладиган асбоб-ускуналар сотиб олиш учун имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Амударё транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи битирувчилари  Достонбек Искандаров ипак қуртини парваришлаш, Муҳаммаджон Бобожонов акфа ромлари ишлаб чиқариш цехи қуриш учун ер майдонини ажратиб бериш, Амударё қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи битирувчиси Шаҳноза Тангирберганова тикув машинаси харид қилишга кредит олишда амалий ёрдам сўради.

Шунингдек, тумандаги касб-ҳунар коллежи битирувчиларидан айримлари эгаллаган  мутахассислиги бўйича ишга жойлашишда амалий кўмак, ўн нафардан ортиғи эса паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ўзларининг тадбиркорлик фаолиятини ташкил этмоқчи эканликларини билдириб, ёрдам ва йўл-йўриқ сўрадилар.

Ёшлар бандлигини таъминлаш, муаммо ва таклифларини ўрганиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда муносиб шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида ўтказилган “Сектор раҳбарлари ва ёшлар” учрашуви сўнггида ёшлар томонидан билдирилган барча таклиф ва муаммоларнинг тегишли ечимини топишга эришиш, белгиланган муддатда бажарилиши бўйича зарур чораларни кўриш юзасидан тегишли тадбирлар амалга оширилиши маълум қилинди.


Ойгул Pажабова.

Янгиликни бўлишинг: