"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10173.4 +0.20
  • 1 EUR = 11411.5 +42.90
  • 1 RUB = 145.97 -1.39

ЖЎМPАКНИ БУPАГАНДИМ, ЧЕЛАГИМГА “МАНҒИТ АPНА” ҚУЙИЛДИ

Aссалому алайкум ҳурматли Телба Телбабоев! Жўражон, Сизга тилагим шу – доимги тилак. Келинг, масаланинг индаллосига ўтақолайлик. Мана, газета таҳририятида амалиётдасиз, нималардир ёзасиз. Эшитишим бўйича матбуот муаммоларни ёши уллиларга етказаркан. Бизда ҳам дард йўқ эмас. Бош оғритиб мактуб битишимдан мақсад – кичкинагина эҳтиёжларимизни айтиб ўтишдир...

Жўражон, сув дегани нима? Сувсиз тириклик бўладими? Одам экологик тоза обиҳаёт истеъмол қилмас экан, яхши ҳаёт кечирадими? Жўражон, бунга менинг ўз жавобларим бор, истагим – ишга масъулларнинг фикрини билишдир. Телба Телбабоев, бу борада бирор ҳаракат бошласангиз, рости, хурсанд бўлардик.

Энди бўлган воқеани айтиб ўтсам. Бир куни денг, сувнинг юқи ҳам қолмаган челакларимни водопровод тагига қўйиб, жўмрагини бурасам, очиғи, тушунмай қолдим. Челакдаги ичимлик сувими ёки Манғит арна каналининг ўзими? Исбот сўрасангиз бор. Далил сўрасангиз бор. Гувоҳга келсак, Нуқтабоев Уч-нуқтадан ўтадигани йўқ.

Жўражон, сув дегани шу бўлгандан кейин одам касал бўлмай, сигирим оғрисинми? Кимни кўрсанг, буйрагига тош йиғилган, бутун танасини туз босган. Бу аҳволда халқ генофондига зарар етмайдими? Телба Телбабоев, айтинг уларга, ҳақларини олдими, баҳона изламасдан ишласинлар. Одам одамни ҳурмат қилмайдиган замонми? Бандаси Яратган Эгамдан қўрқмайдиган замонми? Унда шўримиз қуригани шу бўлмай, уйимизнинг гуллаганими?

Телба Телбабоев, дунёда не ҳол, биламан. Aммо ривожланиш йўлидан бораётган, халқ манфаатлари ҳар недан устун бўлган бизнинг давлатимизга ушбу ишлар ярашмайди, жўражон, жавоб мактубингизни кутаман.

“Нуқтабоев Учнуқта мактуби”ни

Телба Телбабоев

оққа кўчирди.

Янгиликни бўлишинг: