"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10173.4 +0.20
  • 1 EUR = 11411.5 +42.90
  • 1 RUB = 145.97 -1.39

Амударёлик ғаллакорлар Қорақалпоғистонда биринчилардан бўлиб шартномавий режаларини ортиғи билан бажарди

Амударёлик фермерлар ҳар йилги анъаналарига содиқ қолган ҳолда бу йил ҳам Қорақалпоғистонда биринчилардан бўлиб давлатга ғалла топшириш бўйича шартномавий режаларини ортиғи билан бажардилар. Навбатдаги лавҳамиз шу хусусида.

Амударё туманида 2020 йил ҳосили учун 332 та фермер хўжаликлари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 3350 гектар майдонга ғалла экилиб, давлатга жами 7303 тонна ғалла етказиб бериш бўйича контрактация шартномалари тузилган эди. Шундан 14 та фермер хўжаликларида 279,3 гектар майдонда уруғлик ғалла экилиб, 838 тонна уруғлик дон етиштириш режалаштирилди. Далаларни бегона ўтлардан тозалаш, суғориш, озиқлантирин, суспензия қилиш ва бошқа агротехник тадбирлар ўз вақтида амалга оширилгани боис буғдойзорларда мўл ҳосил тўпланди.

Ҳосилни қисқа муддатларда ўриб-йиғиб олиш бўйича туман штаби ҳамда 16 та ўрим-йиғим отрядлари ташкил этилди. Ўрим отрядларига жами 16 та дон  ўриш комбайинлар бириктирилиб, ушбу  комбайнлар  соз ҳолатга  келтирилди ҳамда мавсум давомида тинимсиз ишлашини таъминлаш мақсадида  эҳтиёт қисмлар заҳиралари яратилди.

Мавсум давомида 54 та  юк  автомобиллари, 72 та  транспрот тракторлари, 144 та тиркамалар, 16 та кўчма таъмирлаш устахоналари, 16 та  ёқилғи  ташиш агрегатларидан самарали фойдаланилди.

Ўрим-йиғим ишларининг уюшқоқлик билан ташкил қилиниши натижасида амударёлик ғаллакорлар 20 июнь ҳолатига жами 7500 тоннага яқин ғалла топшириб, шартномавий режаларини ортиғи билан адо қилдилар.

Туманимиз ғаллачилик хўжаликларида мўл ҳосил етиштирилишида секторлар раҳбарлари томонидан олиб борилган назорат тадбирлари ҳам муҳим аҳамият касб этди.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудига кирувчи ҳудудларда қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари томонидан ҳар бир даланинг хўжалик харитасидаги ўрни, мелиоратив ҳолати пухта ўрганилиб, барча агротехник тадбирлар сифатли олиб борилди. Хусусан, Қипчоқлик ғаллакорлар 2020 йил ҳосили учун 163 гектар ерга кузги буғдой экдилар. Ўз вақтида озиқлантирилиб, барча агротехник тадбирлар маромида ўтказилган далаларда ҳосил мўл бўлди. “Жуманиязов Арзимбат”, “Ҳайтимбетов Султон”, “Турсунбоева Умида” “Исмоилов Пўлатбек”, “Ўрозбоев Достон” фермер хўжаликларида ўрим-йиғим ишлари  туманда биринчилар қаторида бошлаб юборилди ва мазкур хўжаликларнинг ҳар бирида ҳосилдорлик гектар бошига 60-70 центнерга етказилди. Жами буғдой экилган 163 гектар ернинг ҳар гектаридан кўтарилган хирмон ўртача 30-32 центнердан тўғри келди ва қипчоқликлар жами 1100 тоннадан ортиқ ҳосил етиштириб, шунинг режадаги 343 тонна ўрнига 432 тоннасини қабул масканига топширди ва режани 125 фоизга бажаришди.

Шунингдек, Хитой овули ғаллакорлари 430 тонна ғалла топшириб, режани 124 фоизга, Қанглилик ғаллакорлар 512 тонна ҳосил топшириб, шартномани 114 фоизга, Қиличбойликлар 692 тонна ҳосил билан шартномани 114 фоизга, Бўз ёп овулидаги фермерлар 489 тонна ҳосил топшириб, режани 108 фоизга, Тўлқинлик ғаллакорлар эса 554 тонна ҳосил топшириб, режани 105 фоизга бажардилар. Бундан ташқари, Туркманистон, Дўрман овулларида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари ҳам ғалладан мўл ҳосил етиштиришга муваффақ бўлдилар.

Бу йил давлат ресурсларига бошоқли дон харид қилиш учун қўшимча қиймат солиғи билан биргаликда 1 тонна буғдой учун 2 млн. 543 минг 180 сўм нарх белгиланди. Бу эса фермер хўжаликларининг моддий манфаатдорлигини оширишга туртки бўлди.

Айни кунда Амударё туманидаги барча фермер хўжаликларининг ғалладан бўшаган майдонларини такрорий экин экишга тайёрлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, амударёлик ғаллакорларни меҳнат зафари билан самимий муборакбод этамиз!

Янгиликни бўлишинг: