"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Таълим-тарбия самарадорлигини оширамиз

Замонавий лойиҳа асосида қурилган мактабимиз биносида "Кимё-биология”, ”Физика” лаборатория хоналари, компьютер синфи, спорт зали ҳамда 7 та синф хонаси мавжуд. Мактаб биноси 420 ўқувчи ўрнига мўлжалланган бўлиб, айни вақтда мактабдаги 518 нафар ўқувчига 49 нафар педагог ходимлар самарали таълим-тарбия бериб келмоқдалар.

Мактабда "Оила, мактаб, маҳалла-ҳамкорлиги” ташкил қилинган бўлиб, тасдиқланган режа асосида иш олиб борилмоқда. Мактабимиз ўқувчилари фан олимпиадаси ва билимлар беллашувида муносиб иштирок этиб келишмоқда. 2012-2013 ўқув йилида мактабнинг 8-синф ўқувчиси Ўғилжон Бекмуротова француз тили фанидан Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичида қатнашиб фахрли биринчи ўринни эгаллади ва Ўзбекистон Pеспубликаси босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. 2013-2014 ўқув йилида фан олимпиадаси ҳудудий босқичида мактабимиз ўқувчилари туманда фахрли биринчи ўринни эгаллади. Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичида 9а-синф ўқувчиси Юлдуз Жуматова рус тили фанидан, 9б-синф ўқувчиси Ўғилжон Бекмуротова француз тили фанидан қатнашиб, фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди. Ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ҳар хил тўгараклар ташкил этилган. Мактабда болалар спортига ҳам катта эътибор берилмоқда, жумладан шаxмат-шашка, стол тенниси, волейбол, баскетбол, футбол тўгараклари фаолият юритмоқда. 2014 йилнинг март ойида баскетбол бўйича қизлар орасида ўтказилган "Умид ниҳоллари” мусобақасида мактаб жамоаси туманда биринчи ўринни эгаллади. Мактабимизнинг ўқитувчилар жамоаси "Обод манзилларда соғлом фарзандлар дунёга келади” дастури асосида тарғибот-ташвиқот ишларини юритиб келмоқдалар. Мактабимизда ободонлаштириш ишларига ҳам катта эътибор қаратилган бўлиб, мактаб атрофига минглаб янги кўчатлар экилди.

Бахтиёр Ўтабоев,

22-сонли мактабнинг география фани ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: