"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Янги зафарлар сари

Ҳар йили мактаб ўқувчилари ўртасида бўлиб ўтадиган фанлараро "Билимлар синови” беллашуви ўқувчиларда фанларга бўлган қизиқиш ва масъулиятни ошириши билан бирга, уларнинг билим ва кўникмаларини синовдан ўтказади.

Ушбу йил ҳам 24-25 март кунлари Нукус шаҳрида "Билимлар синови” беллашувининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Беллашувда она тили ва адабиёти фанидан 16-сонли ихтисослашган умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Қундузой Юсупова ва 8-синф ўқувчиси Насиба Тиркашевалар фахрли биринчи ўринни эгаллаб, беллашувнинг Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Pеспублика миқёсидаги навбатдаги босқичига йўлланма олдилар.

- Қундузой ҳам, Насиба ҳам жуда тиришқоқ қизлар. Тўғриси, уларни беллашувнинг биринчи куни иншо ёзишга кузатар эканман, қалбимни ҳаяжон босди. Ўқувчиларимнинг билим ва кўникмаларигаишонсам-да, барибир кўнглимда "натижа қандай бўларкин?”, - деган ҳадик ва иккиланиш бор эди. Беллашувнинг биринчи босқичи тугагач, қизларнинг юқори балл тўпалаганлигини эшитиб, бироз кўнглим жойига тушди. Иккинчи кун тест синови ўтказилди. Тестнинг натижалари ҳам ёмон эмасди. Беллашув якунида умумий натижалар эълон қилинганда ўқувчиларимнинг кўзларидаги қувончни кўрсангиз эди. Насиба ҳам, Қундузой ҳам фахрли 1-ўринни эгаллаган эдилар. Мен ўз ўқувчиларим билан фахрланаман. Ўқувчиларимнинг ютуғи – бутун мактабимизнинг ютуғидир, - дейди она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Ҳулкар Қурбонбоева.

Қизлар билан суҳбат чоғида улар ўз устозларидан ниҳоятда миннатдор эканликларини айтдилар.

Биз Қундузой Юсупова ва Насиба Тиркашеваларга "Билимлар синови” беллашувининг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган республика миқёсидаги навбатдаги босқичида ҳам омад ва муваффақият ёр бўлишини тилаб қоламиз!

Азиза Абдураҳмонова,

16-сонли мактаб ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: