"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10173.4 +0.20
  • 1 EUR = 11411.5 +42.90
  • 1 RUB = 145.97 -1.39

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАPИ АМУДАPЁ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ 8-СЕССИЯСИ ТЎҒPИСИДА АХБОPОТ

Жорий йилнинг 10 июнь санасида Халқ депутатлари туман Кенгашининг 8-сессияси бўлиб ўтди.

Cессия ишида Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ботир Матмуродов, туманга бириктирилган сенатор Шарап Уснатдинов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси қўмитаси раиси Абу-Бакир Ибрагимов ҳамда тумандан сайланган Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари иштирок этдилар. Сессия кун тартибида қатор масалалар муҳокама қилинди.

Сессия кун тартибидаги дастлабки масала, яъни Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг коронавирус пандемиясига доир қабул қилган фармон ва қарорларида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича сектор ҳамда соҳа раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Ҳисоботларда таъкидланганидек, пандемия даврида қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлаш юзасидан туманимизда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, туман ҳудудида 2020 йил якунига қадар туман аҳолисининг асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ таъминлаш ва бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини сақлаш бўйича аниқ ҳисоб-китоблар, чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ижроси кундалик назоратга олинди. Туманни ихтисослаштирган ҳолда ривожлантириш бўйича манзилли лойиҳалар ишлаб чиқилиб, ижроси таъминланмоқда.

Шундан сўнг, сенаторлар Ботир Матмуродов ва Шароф Уснатдиновлар масаланинг аҳамияти ҳақида нутқ сўзладилар. Сектор раҳбарларига ҳамда депутатларга саволлар билан мурожаат қилиб, масала юзасидан ўзларининг таклиф ва тавсияларини бериб ўтдилар.

Сенаторлар ўз сўзларида жорий йилнинг 26 май куни Президент раҳбарлигида бўлиб ўтган селектор йиғилишида пандемиянинг иқтисодиётга таъсирини юмшатишга қаратилган 16 та ҳужжат ижроси юзасидан Олий Мажлис палаталари жойларда халқ депутатлари кенгашлари билан бирга парламент ва кенгашларнинг таъсирчан назорати йўлга қўйилиши кутилган натижани беришини таъкидладилар. Шу ўринда туман, шаҳар, вилоят ҳокимлари, вазирлар ҳар ойда бир марта президент қарорлари ижроси бўйича оммавий ахборот воситалари, парламент вакиллари ва кенг жамоатчилик олдида ҳисобот бериб бориши кераклигини айтиб ўтдилар. Пандемия шароитида энг фаровон давлатларда ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш катта муаммо бўлаётгани сабабли бу масалага алоҳида эътибор қаратиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлигига кенг тўхталдилар.

Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. 

Сессияда кун тартибидаги барча масалалар муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

***

Туманимизга ташриф буюрган Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Б.Матмуродов, туманга бириктирилган сенатор Ш.Уснатдинов ва Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси қўмитаси раиси А.Ибрагимовлар тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан хабар олдилар. Мутасаддилар Қипчоқ овули ҳудудидаги эҳтиёжманд, кам таъминланганлар рўйхатида турувчи 3 нафар фарзанднинг отаси, меҳнатга лаёқатсиз Ортиқбой Усенов хонадонида бўлдилар. Меҳмонлар ушбу оиладагилар билан самимий суҳбат қуриб, муаммолари билан танишдилар ҳамда уларга кўмак тариқасида 3 млн. сўмлик 1 бош қорамол топширдилар.

Ортиқбой Усенов ҳамда унинг оила аъзолари бу хайрли ишдан жуда хурсанд бўлдилар ҳамда мутасаддиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

Янгиликни бўлишинг: