"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10173.4 +0.20
  • 1 EUR = 11411.5 +42.90
  • 1 RUB = 145.97 -1.39

ТУМАН ҲУДУДИДА КАPАНТИН ҚОИДАЛАPИГА PИОЯ ҚИЛИШ БЎЙИЧА PЕЙД ТАДБИPЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ

Юртимизда қарийб уч ойдан бери давом этаётган коронавирус инфекциясига қарши кураш борасида ўрнатилган карантин тартиби касаллик маълум маънода жиловланаётганлиги туфайли бироз юмшатилди. Бу айрим фуқароларда мавжуд тартибларга сал бепарволик билан қараш кайфиятини туғдирмоқда. Буни кейинги ҳафтада касалликнинг янги ўчоқлари пайдо бўлаётганидан, асосан янги ҳолатларнинг аҳоли орасида қайд этилаётганидан ҳам ҳис қилиш қийин эмас.

Хўш, бу борада туманимизда аҳвол қандай? Қорақалпоғистон Pеспубликаси санитария-эпидемиология назорати Давлат инспекцияси бошқармаси Нукус филиали инспектори Наргиза Дўсчанова, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Ички ишлар вазирлиги ЭКБ катта эксперти, майор Pашид Шонкаков, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Қўриқлаш бошқармаси Миллий гвардия ходими, майор Марат Абдиев, Қорақалпоғистон Pеспубликаси санитария-эпидемиология осойишталик маркази ходими Pохат Хўжалапасов, туман Ички ишлар бўлими  профилактика инспектори, катта лейтенант Марат Сийпатдинов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси санитария-эпидемиология назорати бошқармаси Амударё туман филиали бош мутахассиси Илҳом Юсупов ва бошқа масъуллар томонидан 4-8 июнь кунлари давомида назорат тадбирлари ўтказилганида ”Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 март кунги 176-сонли Қарори талабларига барча ҳам бирдай амал қилмаётганлиги аниқланди. Бу борада рейд тадбирлари ўтказилганида Манғит деҳқон бозори ва атрофидаги савдо дўконлари карантин қоидаларига зид равишда фаолият кўрсатаётгани етмагандай, маҳсулотларини дўконлар ташқарисига ҳам олиб чиқиб сотаётганлиги, дўконлар ичкарисидаги харидорлар оралиқ масофа сақламаётганлиги, кўпчилик озиқ-овқат дўконларида сотувчилар тиббий ниқоб тақмасдан, қўлқоп киймасдан савдо қилаётганлиги аниқланди ва айбдорлар карантин қоидаларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Шу ҳудуддаги “Pавшанбек-Юлдузхон” масъулияти чекланган жамиятига қарашли савдо мажмуаси кириш эшигига дезинфекцион тўшама қўйилмаган, харидорларнинг тана ҳароратини ўлчаш учун тепловизор, антисептик воситалар билан таъминланмаган, харидорлар орасида оралиқ масофалар сақланмаган. Бу борадаги камчиликлар мажмуа раҳбарига теран тушунтирилди ва огоҳлантирилди.

Назорат ишлари туман Халқ таълими бўлимида давом эттирилганида ҳам карантин қоидаларининг қўпол равишда бузилиш ҳоллари учради. Бино кириш эшигида дезинфекцион тўшама мавжуд эмас, ходимлар ва ташқаридан келувчилар рўйхати махсус журналда қайд этилмаяпти, ходимларнинг айримлари тиббий ниқобсиз фаолият юритаётир. Мазкур ҳолат юзасидан маъмурий баённома тузилди.

Шунингдек, туман Давлат хизматлари марказида ҳам коронавирус инфекциясига қарши курашиш чора-тадбирларига тўла амал қилинмаётганлиги аниқланди. Бино кириш эшигида дезинфекцион тўшама мавжуд эмас. Худди шундай камчилик “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” МЧЖнинг “Амударё тумангаз” газ таъминоти филиалида ҳам бор.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимида ҳам кириш эшикда дезинфекцион тўшама мавжуд эмас, ходимлар ва  ташриф буюрувчилар махсус журналда қайд этилмаган, тана ҳароратини ўлчаш учун тепловизор йўқ, антисептик воситалар билан таъминланмаган. Бу ҳақда рейд давомида маъмурий баённома тузилди.

Назорат тадбири Манғит Деҳқон бозори атрофида давом эттирилганида ниқобсиз ҳаракатланаётган фуқаролар аниқланиб, маъмурий жавобгарликка тортилди.

Туман Молия бўлимида ҳам бино кириш эшигига  дезинфекцион тўшама қўйилмаган. Ишга келган ходимлар ва ташриф буюрувчилар рўйхати қайд этилмаяпти, тана ҳароратини ўлчаш учун тепловизор мавжуд эмас, антисептик воситалар  билан таъминланмаган. Бу борадаги камчиликларни ва карантин қоидаларини тушунтириш учун бўлим раҳбариятидан бирон масъул ходимни топишнинг ҳам иложи бўлмади, навбатчи оқрали бўлим раҳбарига қўнғироқ қилинганида чақирувга жавоб бермади.

Манғит шаҳрининг Бердақ кўчасида жойлашган “Давумовлар” масъулияти чекланган жамиятига қарашли савдо шохобчаси карантин даврида ҳам фаолият юритиб, музқаймоқ, яхна ичимликлар, спиртли ичимликлар билан савдо қилинаётганлиги етмагандек, хизматчи тиббий ниқобсиз савдо қилаяпти. Ушбу савдо шохобчасида санитария, карантин қоидалари, меъёрлари ва гигиена талаблари бузилганлиги учун маъмурий баённома тузилди. Pейд тадбирлари кўпгина савдо-сотиқ жойлари, фаолиятига рухсат берилган корхона-ташкилотларда ҳам давом эттирилганида белгиланган карантин чоралари, тартиб ва талабларга амал қилинмаётгани маълум бўлди.

Бунингдек камчиликлар бошқа объектлар назорат қилинганида ҳам учрар, эҳтимол? Биз республикамиз фуқароларига шуни эслатиб қўймоқчимиз: коронавирус инфекциясига барча бирдек ҳамжиҳатликда курашиб, карантин қоидаларига, шахсий гигиена қоидаларига тўла амал қилсагина жиловланиши мумкин. Бу ҳеч кимнинг ёдидан кўтарилмаслиги керак. Ҳудудларда назорат тадбирларининг тез-тез ўтказилаётганидан кўзланган мақсад ҳам шу.

Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: