"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Мактаб ҳаётидан

Соҳибқиронга эҳтиром

Туманимиздаги 44-сонли умумий ўрта таълим мактабида буюк саркарда Амир Темур таваллудининг 678 йиллигига бағишланиб, "Амир Темур – Буюк саркарда ва давлат арбоби” мавзусида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда мактабнинг тарих фани ўқитувчиси Махсуд Халиев сўзга чиқиб, ўз даврида буюк салтанат барпо этиб, давлатчилик борасида ўзидан ҳам амалий, ҳам назарий мерос қолдирган, илму фан, маданият, бунёдкорлик, дин ва маънавият ривожига кенг йўл очган буюк сиймо – Соҳибқирон Амир Темур ҳақида гапирди.

Шундан сўнг ўқувчилар томонидан ташкил этилган саҳна кўринишлари намойиш қилинди, Амир Темур бобомизга бағишланган шеърлар ўқилди.

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 678 йиллигига бағишлаб ўтказилган ушбу тадбир мактаб ўқувчиларида катта таассурот қолдирди.

"Мўъжизакор кимё”

Яқинда шу мактабда кимё ва биология фанлари ойлигига бағишланиб, "Мўъжизакор кимё” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирни мактабнинг тажрибали кимё, биология фанлари ўқитувчиси Pозия Нуримбетова бошқариб борди.

Тадбирда мактабнинг 8 синф ўқувчилари 7 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Тадбир ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра мактабнинг 8а-синфи ўқувчиларидан ташкил топган "Металлар” гуруҳи ғолиб деб топилди.

Тадбир якунида мактабнинг маданий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Илҳом Бобожонов сўзга чиқиб ушбу беллашув ҳақида ўз таассуротларини гапирди, фикр мулоҳазаларини билдирди. Қизиқарли ўтган ушбу тадбир охирида ғолиб жамоа мактаб маъмурияти томонидан тақдирланди.

Юлдуз МАДАДОВА.

Янгиликни бўлишинг: