"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10173.4 +0.20
  • 1 EUR = 11411.5 +42.90
  • 1 RUB = 145.97 -1.39

O`ZLIDEP ТУМАН КЕНГАШИ PАИСИНИНГ БИPИНЧИ ЎPИНБОСАPИ – АППАPАТ PАҲБАPИ ТАЙИНЛАНДИ

2 июнь куни туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши Pаисининг ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазири, O`zLiDeP Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгаши раиси Сағиндиқ Турманов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, O`zLiDeP Амударё туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари қатнашдилар.

Мазкур йиғилишда O`zLiDeP туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарати раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги ташкилий масала кўриб чиқилди. Йиғилиш иштирокчилари O`zLiDeP Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгаши раисининг O`zLiDeP Амударё туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат раҳбари лавозимига Маткаримов Ислом Исмаиловични тайинлаш бўйича буйруғи билан таништирилди. Йиғилишда сўзга чиққанлар Ислом Маткаримовнинг шу кунга қадар олиб борган иш фаолияти ҳақида сўз юритдилар.

Таъкидлаш керакки, O`zLiDeP мамлакатимиз сиёсий ҳаётида ўзининг аҳамиятли ўрнига эга бўлган партия ҳисобланади. 2019 йил 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ўтказилган сайловларнинг дастлабки натижаларида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси парламентда кўпчилик ўринни қўлга киритганлиги фикримизнинг далилидир.

O`zLiDePнинг асосий мақсадларидан бири – сиёсий куч сифатида бирлашган ҳолда тадбиркорлар, ишбилармонлар ва фермерларнинг янада кенгроқ фаолият юритишлари учун янги имкониятлар яратиш, уларнинг истиқболини ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан асослаб бериш, жамиятнинг мазкур қатлами манфаатларини ҳимоялаш ва эртанги кунини таъминлаш ҳисобланади. Шу каби мақсадларни амалга ошириш йўлида партия аъзолари, ҳамжиҳатликда, жипслашган ҳолда ҳаракат қилишмоқда. Натижада O`zLiDeP бугунги кунда жамиятда, давлатнинг сиёсий ҳаётида фаол бўлган ташкилотга айланди.

Йиғилишда туман Кенгаши депутати Муқаддас Бекназарова сўзга чиқиб,  Ислом Маткаримовнинг иш фаолияти, ҳаётий тажрибаси хусусида сўз юритди. Таъкидланганидек, Ислом Маткаримов иш фаолияти давомида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман Кенгаши раиси, туман ҳокимлиги жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича бош мутахассиси, "Ўзбекистон почтаси" очиқ акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон филиали Манғит почта алоқа тармоғи бошлиғи, "Тўлқин" муқобил машина-трактор парки раиси, туман Қишлоқ хўжалиги бошқарма бошлиғи лавозимларида самарали меҳнат қилди. Меҳнат фаолияти давомида кўплаб ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ўз ҳиссасини қўшди, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ўз билим ва тажрибаларидан унумли фойдаланиб, сидқидилдан меҳнат қилди.

Йиғилиш сўнггида сўзга чиққанлар Ислом Маткаримовга кейинги фаолияти давомида партиянинг мавқеини ошириб, партия ғояларини кенг тарғиб қилишда зафарлар тиладилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

Янгиликни бўлишинг: