"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10184.7 +10.60
  • 1 EUR = 11455.8 +43.50
  • 1 RUB = 142.48 -3.97

УЗОҒИНГИЗ ЯНАДА ЯҚИН БЎЛДИ

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 декабрдаги 5278-сонли Фармонига мувофиқ Pуҳий касалликлар бўйича ва наркология диспансери томонидан фуқароларнинг диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотномалар бериш тартибини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 январда “Давлат тиббиёт муассасалари томонидан фуқароларга маълумотномалар бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, эндиликда 2020 йил 1 апрелдан бошлаб, бунинг учун мазкур диспансерларга бориб юришга ҳожат қолмади.

Pуҳий касалликлар бўйича диспансер ҳамда Наркология диспансери томонидан фуқароларнинг ҳисобда туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотномаси тўғридан тўғри бериш амалиёти бекор қилинади;

фуқароларга руҳий касалликлар бўйича диспансери ҳамда Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисидаги маълумотнома фақат Давлат хизматлари марказлари ёки ЙИДХП орқали тақдим этилади;

наркология ва руҳий касалликларга чалинган фуқаролар ҳисоби фақат электрон шаклда юритилади.

Қуйидагилар:

Фуқароларнинг Pуҳий касалликлар бўйича Наркология диспансери ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентларига кўра, ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЙИДХПда рўйхатдан ўтади.

Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЙИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса  сўровномани электрон шаклда мустақил тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома  илова қилинади.

Ваколатли орган сўровнома тушган вақтдан бошлаб, реал вақт режимида ҚP-код (матрик штрихли код) қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда уни ўз ЕPИси билан тасдиқлаб, тегишли Давлат хизматлари марказига  (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЙИДХП орқали электрон равишда юборилади.

Бобур ҚАДАМОВ,
туман Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: