"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10173.4 +0.20
  • 1 EUR = 11411.5 +42.90
  • 1 RUB = 145.97 -1.39

ЁЗГИ ТАЪТИЛДА МАСОФАВИЙ ТЎГАPАК ЛОЙИҲАСИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

Мана бир пасда мактабларда 2019-2020 йилги ўқув йили тугалланди. Барча ўқувчилар ёзги таътилга чиқдилар. Президентимиз ва халқ таълими вазирлиги қарори билан ташкил этилган карантин давридаги онлайн дарслар тугади. 25 май кунига қадар иш режаси асосидаги мавзу ва саналар қўйилиб, 3 та чорак натижаси ва 4-чоракда ўқувчилар фаоллиги инобатга олиниб, шу асосда баҳолар чиқарилди.

Ҳозирги вақтда пандемия қоидаларига риоя қилган ҳолда, айнан битирувчи синфларимиз, яъни 9-11 синфлар ўқувчиларига йиллик баҳолар чиқарилиб, чоракликларни айнан блокланган шаклда аниқ фанлар бўйича, табиий фанлар алоҳида-алоҳида ўқитувчиларимизни мактабга таклиф қилиб, маълум тартиб шахмат жадвали асосида амалга ошириляпти.

Шу кунларда 60-сонли мактабда ҳам бу жараёнлар давом этмоқда. Масофавий таълимда иштирок этган синфлар, яқиндан кўмак берган ота-оналар, жонкуяр ўқувчиларга алоҳида миннатдорчиликлар билдирилмоқда. Айни вақтда мактабда ўқув дарслик китобларини кутубхонага ўрнатилган тартибда топшириш ва қабул қилиб олиш жараёни тўғри ташкил этилмоқда. Шунингдек, ёзги таътилда “Онлайн мактаб” лойиҳаси ўрнида “Онлайн тўгарак” лойиҳаси йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда. Ёшларнинг ёзги таътилда вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ўқувчиларга замонавий касбларни эгаллашда кўмаклашиш учун тил ўрганиш, компьютер саводхонлиги ва дастурлаш асослари, турли хил техника, табиий фанлар, адабиёт, мусиқа йўналишлари бўйича видеодарслар намойиш этиб борилади. Таътил даврида “Онлайн мактаб” каналларидан фойдаланиб, “Ўқувчини касбий ривожлантириш” рукни остида онлайн дарслар намойиши йўлга қўйилади. Бундан кўзланган мақсад ўқувчиларни таълим олишига бўлган қизиқишларини янада ошириш, таътилни мазмунли, қизиқарли ўтказиш ўқувчилар билимларини рағбатлантиришдан иборат.

Умид қиламизки, карантин чекловлари тўлиқ олиб ташлангандан сўнг, санитария-гигиена қоидаларига риоя этилган ҳолда янги ўқув йилини жонажон мактабларимизда давом эттирамиз.

Ҳозирча эса барчамиз карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда уйда қоламиз.

Тозагул САФАPНИЁЗОВА, 60-сонли мактаб ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: