"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10173.4 +0.20
  • 1 EUR = 11411.5 +42.90
  • 1 RUB = 145.97 -1.39

КОPОНАВИPУСНИ ЕНГИШ ЎЗИМИЗГА БОҒЛИҚ

Бутун дунёни ларзага солаётган тождор вирус бизнинг мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмади. Дунё давлатлари қатори мамлакатимиз аҳолиси ҳам бу вирусга қарши курашмоқда. Вируснинг одамдан одамга ҳаво-томчи йўли билан юқишининг ўзи ўта хавфлидир.

Мамлакатимизда ушбу касаллик биринчи марта 2020 йил 15 март куни қайд этилганидан буён эълон қилинган карантин чоралари айни пайтда ҳудудлардаги ҳолатга қараб юмшатилмоқда.

Бундай қалтис ва тахликали бир пайтда ўз жонларини хатарга қўйиб, ички ишлар органлари ҳодимлари, шифокорлар, миллий гвардия ва журналистлар кун-у тун хизмат постларида собит туришибди. Халқимиз эса уларни кеча-ю кундуз дуо қилишмоқда. Шундай экан, биз ҳам уларнинг бу жонкуярликларини, фидойиликларини ҳурмат қилган ҳолда уйда қолишимиз керак. Ва шунда тезроқ бу касаллик йўқолиб кетади ва яна аввалги чиройли ҳаёт тарзимизга қайтамиз.

Лекин айни пайтда карантин қоидаларини менсимаслик, гўё ўзини ҳаммадан кучли, зўр деб ўйлашдек нохуш ҳолатлар ҳам кузатилмоқда. Бу нафақат халқимизга, балки давлатимизга нисбатан хиёнатдир. Ахир карантин қоидалари бизнинг соғлигимиз учун-ку!

Aзиз юртдошлар,билингки,бу касаллик ҳам Оллоҳнинг биз бандаларига берган бир синови. Агар ҳамжиҳат бўлсак, албатта, бу синовни ҳам бирга енгиб ўтамиз.

Ҳулкарой AМАНБАЕВА.

Янгиликни бўлишинг: