"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10184.7 +10.60
  • 1 EUR = 11455.8 +43.50
  • 1 RUB = 142.48 -3.97

Амударёлик ёшларга ЁИ Қорақалпоғистон Кенгашининг миннатдорчилик хати берилди

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Aлбатта, бола бу ҳаёт мазмуни, авлод давомчисидир. Бола табассуми беғубор, у инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган завқни оширади.
Мамлакатимизда ушбу байрам ҳар йили катта тантана билан нишонланади. Сабаби Ўзбекистон – болажон юрт, халқимиз эса азалдан болажон халқ. Мустақилликнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон қўшилган илк халқаро шартномалар қаторида Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясидан сўнг, айнан “Бола ҳуқуқлари тўғрисида” конвенция туриши ҳам бунинг яққол исботидир.

Таъкидлаш керакки, юртимизда эртамиз келажаги бўлган фарзандларимизнинг таълим-тарбия олишлари учун кенг имконият, шарт-шароитлар яратилиб, алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жажжи болажонларимизни мактаб ёшига қадар бўлган даврда илк таълим-тарбия масканлари – мактабгача таълим муассасаларини ташкил қилиш, малакали, юксак салоҳиятли тарбиячилар қўлида болажонларимизга бошланғич билим, кўникма ва малакаларини ҳосил қилишлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда.

Шунингдек, бугунги кунда мактаб ўқувчилари орасидан қобилиятли, иқтидорли ўқувчиларни ажратиб олиш, улардаги ижодкорлик, ташаббускорлик хусусиятларини янада ривожлантиришга, эришган ютуқлари учун рағбатлантириб, ўз устида янада ишлашга ундаш борасида самарали ишлар қилинмоқда.

Хусусан, 1-июн Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан амударёлик бир қанча иқтидорли ёшлар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Pеспубликаси Кенгаши раиси A.Данияров номидан “Миннатдорчилик хати” билан рағбатлантирилди. Туман ХТБга қарашли 86-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши сардори Қундузбек Йўлдошев ҳамда 31-сонли мактабнинг 6-синф ўқувчиси, камалак сардори Aзизбек Aминбоев ўз сардорлик фаолиятларини намунали олиб борганликлари, кўплаб кўрик-танловларда фаол иштирок этиб фахрли ўринларни эгаллаганликлари, тенгдошларига ўрнак бўлганликлари учун рағбатга лойиқ деб топилдилар. Ташаббускор ёшлар байрам арафасида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан мазкур мукофот билан тақдирландилар.

Шаҳноза Хўжамуродова,
31-сонли мактаб Ёшлар иттифоқи етакчиси.

Янгиликни бўлишинг: