"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

“Намуна”нинг баҳор маликалари

Туманимиздаги 52-сонли мактаб ўқитувчилар жамоаси Хитой овулидаги "Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган Саломатлик, таълим, оилага кириш, бандлик ва жиноятчилик профилактикаси секторлари фаолияти билан узвий рвишда иш олиб боришмоқда. Яъни, фарзандлари касб-ҳунар коллежларида таҳсил олаётган оилалар ҳаёти изчил график асосида ўрганилиб, муаммолар ўз вақтида бартараф этилишига эришиш билан бирга ўтказилган мазкур тадбирлар ўз самарасини бериб, қувонарли ютуқларга эришилмоқда. Яқинда ўқувчи-қизлар орасида спортнинг енгил атлетика йўналиши бўйича Қорақалпоғистон Pеспубликаси босқичида мактабнинг 9-синф ўқувчиси Шахноза Сафарбоева фахрли 3-ўринни эгаллаб, туман ва мактаб шарафини муносиб ҳимоя қилди. Шу спорт йўналиши бўйича мактабнинг "Барчиной” жамоаси 25 март куни Қорақалпоғистон Pеспубликаси миқёсида "Баҳор маликалари -2014” мусобақаларида юксак натижаларга эришиб, жорий йилнинг 28-30 март кунлари Бухоро шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон Pеспубликаси миқёсидаги финал беллашувига қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритиши мактабнинг, қолаверса, "Намуна” маҳалласининг катта ютуғи бўлди.

Бундан ташқари, ”Оила - маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлиги” доирасида маҳаллада ташкил қилинган "Ота-оналар университети” тадбирларида ва оммавий маданий-маърифий ишларнинг олиб борилишида мактаб жамоаси етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. Маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, маҳалла посбони ва маҳалла профилактика нозири билан ҳамкорликда ёшларнинг бўш вақтини тўғри ва мазмунли ташкил қилиш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, спорт машғулотлари билан шуғулланишлари учун шароит яратиш ишлари ота-оналар билан ҳамкорликда олиб борилишига эришилмоқда. Бу борада "Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинидаги тегишликомиссиялар билан ҳамкорликда маҳаллада ва мактабда таълим-тарбияга оид масалаларда изчиллик билан ишлар олиб борилмоқда.

Гулмирза Бобожонов,

52-сонли умумтаълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари.
Янгиликни бўлишинг: