"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10184.7 +10.60
  • 1 EUR = 11455.8 +43.50
  • 1 RUB = 142.48 -3.97

БИЗНИНГ ХАЛҚҚА ЯPАШМАЙДИ

Дўстингизга яхши тилак тилаб юринг,
Дўстингизга доим дилдан яқин бўлинг,
Яхши кунда, ёмон кунда биржон бўлинг,
Бизнинг халққа ёмон бўлиш ярашмайди.

Ўзимизга дўст биламиз ростгўйликни,
Одамларга ҳар он тилаб, ростгўйликни
Сўзимизга эш қиламиз ростгўйликни,
Бизнинг халққа ёлғон сўзлаш ярашмайди.

Эгам берган неъматига шукур қилинг,
Умрингиз ҳар соатига шукур қилинг,
Синаб берган қисматига шукур қилинг,
Бизнинг халққа ношукурлик ярашмайди.

Барно САМАНДАPОВА,
35-сонли мактаб ўқувчиси.

Янгиликни бўлишинг: