"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10184.7 +10.60
  • 1 EUR = 11455.8 +43.50
  • 1 RUB = 142.48 -3.97

ТИЛ – МИЛЛАТНИНГ МАЪНАВИЙ БОЙЛИГИ

Тил – миллатнинг руҳини акс эттирувчи, маънавий қиёфасидир. Ҳар бир мил-латнинг ўз Ватани, оиласи бўлгани каби унинг жонажон она тили ҳам бўлади. Инсон учун она тили оиласи ва Ватани каби муқаддасдир.

“Давлат тили ҳақида”ги қонун она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён этиш билан бирга, уни  илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратди. Олимлар ва мута-хассислар томонидан илм-фан ва турли соҳаларга оид энциклопедия ва луғат-лар, дарслик ва ўқув қўл-ланмалари чоп этилди. Беш жилддан иборат “Ўзбек ти-лининг изоҳли луғати” чи-қарилди.

Дунёдаги барча  халқлар ўзининг миллий расмий тилига эга эмас. Чунки бу халқнинг миллий мустақил-лиги билан боғлиқ. Қачонки болалар ўз она тилларида ўқишни, гапиришни тўхта-тиб қўяр экан, ўша тил йў-қолиб кетиш арафасига келиб қолади.

Биз ёш авлодга ўз она тилини ва адабиётини ях-ши кўришни, сабр-тоқатли бўлишни, маданий ва маъ-навий меросидан фахрла-нишни, бошқаларнинг тил-ларини ҳурмат қилишни уқтириб борсак, яхши бўлади.

Нодира ЎPОЗБОЕВА,
55-сонли мактаб ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: