"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10184.7 +10.60
  • 1 EUR = 11455.8 +43.50
  • 1 RUB = 142.48 -3.97

ТУМАНИМИЗ МАКТАБЛАPИДА ЎҚУВ ЙИЛИ ЯКУНЛАНМОҚДА, ЯКУНИЙ ДАВЛАТ ИМТИҲОНЛАPИ ЎТКАЗИЛМАЙДИ

Бутун Pеспубликамизда каби туманимиз умумтаълим мактабларида ҳам 2019-2020 ўқув йилида апрель-май ойларида ўқувчилар ўз уйларида туриб, теледарслар орқали ўқишини якунлашмоқда. Ўқувчиларнинг теледарслар бўйича олган билимлари фан ўқитувчилари томонидан интернет тармоғи, ижтимоий тармоқлар, телефон орқали баҳолаб борилди. Мактаб таълими жараёнига интернет тармоғининг кириб келиши яна ҳам тезлашди.
Жорий йилнинг май ойидан бошлаб тумандаги 40-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилар давоматини ва билимини электрон қайд қилиш тизими, кундалик.ком дастурида ишлай бошлади. Бунда барча фан ўқитувчилари, ўқувчилар ва ота-оналарга кундалик.ком тизимида махсус логин пароллар орқали дарслар, уй вазифалари, ўқувчилар жавобларини баҳолаш, кузатиш ва назорат қилиш имкони пайдо бўлди. Янги 2020-2021 ўқув йилидан бошлаб 40-сонли умумтаълим мактабида дарслар жадвали, давомат, баҳолаш, журнал юритиш ишлари тўлиқ тарзда электрон тизимга ўтади.
Туман Халқ таълими тизимидаги умумтаълим мактабларини 2020 йилда 3157 нафар 11-синф битирувчилари тамомлайди. 9-синфларни эса 3016 нафар ўқувчи тугатмоқда.
Якуний давлат имтиҳонлари ўтказилмаган ҳолда ҳам 2019-2021 йилдаги 1-, 2-, 3-чорак баҳолари асосида ўқувчилар синфдан-синфга кўчирилиб, битирувчиларга аттестат (шаҳодатнома) берилади. Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, 2019-2020 ўқув йилидаги умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларига давлат намунасидаги аттестат (шаҳодатнома)ларни электрон шаклда (сканер) битирувчиларга етказилади.
Аттестат (шаҳодатнома) бланкалари республикамизда карантин муддати тугагунга қадар таълим муассасаларида сақланади. Карантин даври якунланганидан сўнг улар ўз эгаларига топширилади.
Умумтаълим мактаблари 11-синф битирувчилари олий таълим муассасаларига abitur.dtm.uz сайти орқали ҳужжатларни қўл  телефон орқали топшириш репетицияси олиб борилмоқда. Бунда ўқувчилар уйида туриб қўл телефони орқали ҳужжат топшириш имконига эга.
Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва жиловлаш мақсадида жорий  қилинган карантин тартиб-қоидаларига кўра умумтаълим мактаблари ўқувчилари мактабга бормасдан масофадан туриб ўқитилгани – бу таълим-тарбия сусайишига олиб келмайди, аксинча, ўқувчи ёшлар замонавий ахборот коммуникацион технологияларни пухта эгалладилар, улардан фойдаланиш кўникмасига эга бўлдилар.
Бу синовли кунлар ҳам ўтиб кетади. Янги 2020-2021 ўқув йилини ўқувчилар жонажон мактабларида, дўстлари билан ўз синфларида давом эттиришига умид қилиб қоламиз.

Pаҳматилла МАТҚУPБОНОВ, туман Халқ таълими бўлими мудири ўринбосари.

Янгиликни бўлишинг: