"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10148.3 +8.70
  • 1 EUR = 11262.6 +210.20
  • 1 RUB = 144.05 +2.65

Амударё тумани Ободонлаштириш бўлими қандай ишларни амалга оширмоқда?

Кўкаламзорлаштириш, янги боғлар яратиш, яшил ҳудудларни кенгайтириш баҳорнинг энг муҳим тадбирларидан саналади. Бундай хайрли ишлар туфайли юртимизда боғ-роғлар тобора кенгайиб, шаҳар-у қишлоқларимизда сўлим гўшалар, хиёбонлар, истироҳат боғлари барпо этилмоқда.

 

 

Бу йил ҳам баҳорнинг илк кунларидаёқ мамлакатимизда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари бошлаб юборилди. Хусусан, туманимизда ҳам бу борада самарали ишлар қилинмоқда.

Туманимизда олиб борилаётган баҳорги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини Ободонлаштириш бошқармаси тизимли тартибда йўлга қўйган. Бошқарманинг жонкуяр ходимлари туманимизнинг ободлиги, чиройига янада кўрк қўшиш, озода-осойишталигини таъминлаш мақсадида тинимсиз меҳнат қилишмоқда.

Хусусан, бошқарма томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар Манғит айланма йўлининг 2 ярим километр қисмига арча кўчатлари экилди. Шунингдек, шаҳар марказий кўчалари, Қипчоқ кўчасининг 1,8 километр, Баркамол авлод кўчасининг 2,2 километр, Қиличбой кўчасининг 2 километр, Гурлан кўчасининг 2,5 километр. қисмига арча кўчатлари, гуллар ҳамда манзарали дарахтлар ўтқазилиб, ҳозирги кунда ҳам бу каби кўкаламзорлаштириш ишлари давом этмоқда.

Қолаверса, Қиличбой кўчасида жойлашган, бошқарма балансида бўлган боғ ҳудуди 1,7 гектарга кенгайтирилди ва ушбу ҳудудда ҳам боғ барпо этиш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳудудларда амалга оширилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига бошқармадан 100 нафар ишчи-ходимлар, шунингдек, иш самарадорлигини ошириш мақсадида 13 та техника ва 9 та механизмлар бириктирилган.

Бундан ташқари, жамоат ишлари учун бириктирилган 200 нафар ишчидан 70 нафари Янгиобод, Фаровон, Гулзор, Бойовул маҳаллалари ҳудудининг марказий кўчаларида, қолган 130 нафари ўз ҳудудларидаги кўчаларда, шунингдек, қабристонларда ҳам ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида самарали меҳнат қилишмоқда.

Ўзбекистон баҳори ободлик, бунёдкорлик ва яратувчанликнинг, бир сўз билан айтганда, Ватанга муҳаббатнинг энг олий кўринишидир.

Юртимизда юз берган ўзгаришлар, ободончилик-кўкаламзорлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатлар замирида ҳам ўз ватанини севадиган, эл учун ёниб яшашни ният қилган матонат соҳибларининг меҳнати мужассам. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ободлик ташаббуслари нафақат атроф-муҳит мусаффолиги, балки тинчлик-фаровонлик, ўзаро меҳр-оқибат, кўнгиллар ободлигига ҳам ҳисса қўшмоқда.

Шу ўринда таъкидлаб ўтмоқчимизки, яшил майдонлар яратиш, боғ-роғларни, гулзорларни кенгайтириш, мавжуд яшиллик дунёсини муҳофаза қилиш фақат мутасадди ташкилотларнинггина эмас, барчамизнинг муҳим вазифамиз бўлмоғи лозим. Зеро, обод юртда файз-барака ҳукмрон бўлади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

Янгиликни бўлишинг: