"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10148.3 +8.70
  • 1 EUR = 11262.6 +210.20
  • 1 RUB = 144.05 +2.65

СУДЛАP ФАОЛИЯТИДА КАPАНТИН ҚОИДАЛАPИГА ҚАТЪИЙ АМАЛ ҚИЛИНАЯПТИ

Амударё тумани Иқтисодий суди пандемия шароитида ўз иш фаолиятини  белгиланган талаблар асосида олиб бораяпти.

Айтиш керакки, Ўзбекистон Pеспубликаси Олий суди Pаёсатининг 2020 йил 20 мартдаги “Ўзбекистон Pеспубликаси судларида COVID-19 коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тўғрисида”ги Қарорига асосан, судларда фуқароларнинг шахсий қабули, суд жараёнлари ва сайёр суд мажлислари вақтинча тўхтатилган эди.

Махсус комиссия қарорига мувофиқ 8 майдан бошлаб, мамлакатимиз ҳудуди “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифага ажратилиши муносабати билан 12 май куни Олий суд Pаёсати юқоридаги Қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритди. Бунга кўра, “қизил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудлардаги судларда фуқароларнинг шахсий қабули тўхтатиб турилди ва мурожаатларни фақат электрон тарзда ёки почта орқали юбориш тавсия қилинди.

Бизнинг туманимиз “яшил” тоифага кирганлиги боис, судларнинг фуқароларни қабул қилиши ва барча ишларнинг белгиланган тартибда кўрилишига рухсат берилди. Бунда фақат карантин қоидаларига қатъий амал қилиш, яъни оралиқ масофани сақлаган ҳолда тиббий ниқоб ва антисептик воситалардан фойдаланиб иш юритилмоқда. Шунингдек, суд биноларига кириш-чиқиш жойларида қатъий назорат ўрнатилиб, тиббий ниқобсиз ташриф буюрган, тана ҳарорати 37 даражадан юқори бўлганлар бинога кириши тақиқланмоқда.

Туман Иқтисодий судида шу йил 16 мартдан 20 майгача қолдиқ даъво аризалар 11 та, пандемия даврида келиб тушган аризалар 197 та, жами 208 та  даъво аризалар рўйхатга олинди. Шунинг 5 таси етарли асослар тақдим этилмаганлиги учун кўриб чиқиш рад этилди ва мурожаатчига ўз муддатида бу ҳақда хабар қилинди, 29 таси қабул қилинмасдан рад этилди. 111 та даъво аризалар Иқтисодий суд иш юритувига қабул  қилиниб, тегишли тартибда кўриб чиқилди, 63 та даъво ариза кўриб чиқиш учун иш режасига киритилган.

 

 

Бунингдек фаолиятни олиб боришда ходимларнинг карантин қоидаларига қатъий амал қилиши таъминланмоқда. Мурожаатчилар, фуқаролардан ҳам бу тартибга амал қилиш сўралмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди ҳам пандемия шароитида белгиланган тартиб-қоидалар асосида фаолият юритмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, 2019 йилда туман Иқтисодий ва Фуқаролик судлари замонавий услубда қурилган, барча шароитларга эга янги бинога кўчиб ўтганлиги туфайли мазкур судлар иш фаолияти учун қулай шароит яратилди. Шунингдек, мурожаат қилувчилар учун ҳам кутиш жойлари мавжуд.

Карантин даврида, яъни шу йил 16 мартдан 20 майгача Фуқаролик ишлари бўйича Амударё тумани судига жами 177 та даъво аризалар келиб тушган, 184 та қолдиқ даъво аризалар билан ҳисоблаганда улардан 1 таси тегишлилиги бўйича бошқа судга юорилди, 9 таси қабул қилинмасдан қайтарилди, 143 та даъво аризалар суд иш юритувига қабул қилиниб, тегишли тартибда кўриб чиқилди. 206 та даъво аризалар эса кўриб чиқилиши суд иш режасига киритилди.

Мазкур суд биносида ҳам карантин қоидаларига қатъий амал қилинмоқда, қабулга келган фуқароларнинг ҳам тиббий ниқобда, оралиқ масофа сақлаган ҳолда бинога кириб келиши, кутиб ўтириши таъминланмоқда. Қисқа қилиб айтганда, туман Иқтисодий, Фуқаролик ишлари бўйича судлари фаолияти шароит тақозосига кўра ташкил этилиб, туманимизда санитария эпидемиологик-осойишталик барқарор бўлиши учун ҳаракат қилинмоқда.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: