"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10148.3 +8.70
  • 1 EUR = 11262.6 +210.20
  • 1 RUB = 144.05 +2.65

КАPАНТИН ДАВPИДА АМУДАPЁ ТУМАН ФҲДЁ БЎЛИМИ ҚАНДАЙ ФАОЛИЯТ ЮPИТМОҚДА?

Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 март кунги 176-сонли “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш органларига кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларни, яъни туғилганлик ва ўлим ҳолатларини қайд қилиб, фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиши белгилаб берилган. Шунга кўра, карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда фақатгина туғилганлик ва ўлим тўғрисидаги гувоҳномаларни тақдим этилмоқда.

Туман Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан бугунги эпидемиологик вазиятда белгиланган тартиб-қоидаларга амал қилган ҳолда самарали иш олиб борилмоқда. Хусусан, карантин даврида никоҳ қайд этиш жараёнлари тўхтатилиб, никоҳланувчи шахслардан фақатгина электрон тарзда аризалар қабул қилинаётган эди.

Мамлакатда эпидемиологик вазият яхшиланиб, карантин чекловлари юмшатилгач, туман Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлими томонидан мавжуд қоидаларга тўлиқ риоя қилган ҳолда жорий йилнинг май ойида никоҳланувчи шахсларга тиббий кўрикка йўлланмалар берилиб, 12 жуфт келин-куёвларнинг қонуний никоҳлари қайд қилинди ва никоҳ гувоҳномалари берилди.

 

 

Aйтиш жоизки, туман Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлимида карантин даврида электрон аризаларни қабул қилиш билан бирга, архив маълумотларини ҳам ягона электрон архивига киритиш ишлари ҳам самарали йўлга қўйилган.

Ўз навбатида карантин даврида никоҳланувчи шахсларнинг никоҳдан ўтиш учун аризаларни Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш органларига масофадан туриб юборишлари учун барча шароит ва имкониятлар яратилган.

 Маълумот тариқасида келтириш жоизки, ушбу хизматдан онлайн тарзда фойдаланиш учун иккала томон – куёв ва келин электрон рақамли имзо олишлари керак. Aриза тўлдирилганидан сўнг, иккала томон ҳам аризасини ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаши лозим. Шундан сўнг ариза белгиланган ҳудудий Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлимига келиб тушади. Бўлим масъул ходимлари аризани бир иш кунида қабул қилиб олади. Кейинчалик никоҳланувчилар чақирилади ва тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма топширилади.

Бугунги кунда Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш органлари томонидан фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида ташкил қилинган. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш ва гувоҳномалар бериш мунтазам давом этмоқда. Ота-оналар дунёга келган фарзандига туғилиш гувоҳномаси олиш учун ўзининг доимий яшаб турган ёки бола туғилган жойдаги Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш бўлимларига мурожаат қилган ҳолда гувоҳнома олишмоқда. Туман бўйича жорий йилнинг апрель-май ойларида жами 487 нафар янги туғилган болажонларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар берилди. Шунингдек, 96 нафар шахснинг ўлимини тасдиқловчи гувоҳномалар уларнинг яқинларига топширилди.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

Янгиликни бўлишинг: