"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10148.3 +8.70
  • 1 EUR = 11262.6 +210.20
  • 1 RUB = 144.05 +2.65

ИСТЕЪМОЛЧИЛАP СИФАТЛИ ТАБИИЙ ВА СУЮЛТИPИЛГАН ГАЗ БИЛАН УЗЛУКСИЗ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Ҳозирги кунда “Ҳудудгаз Қорақалпоғистон” масъулияти чекланган жамиятининг “Амударё тумангаз” филиали томонидан 5 та газ тақсимлаш станциялари орқали 12 минг 413 та хонадонга табиий газ етказиб берилаяпти. Жами газ тармоқлари 407,7 километр бўлиб, шундан 53,5 километри юқори босимли, 65,3 километр қисми ўрта босимли ва 288,9 километри эса паст босимли тармоқлар ҳисобланади. Газ қувурларининг 15,8 километр қисми ер остида, 392 километр қисми эса ер устида жойлашган.

Фойдаланишда жами 230 та газ тақсимлаш пунктлари бўлиб, шундан 23 таси юқори босимли, 204 таси эса ўрта босимли саналади.

Туманимиз бўйича 38 минг 53 хонадон газлаштирилган бўлиб, шундан 12 минг 413 та хонадонга узлуксиз табиий газ етказиб берилмоқда, 25 минг 640 та хонадон эса суюлтирилган газ билан таъминланаяпти. Шунингдек, 221 та улгуржи истеъмолчилар мавжуд.

Табиий газ истеъмолчиларини узлуксиз газ билан таъминлаш мақсадида филиалнинг  Авария тиклаш хизмати ходимлари тун-у кун фидойилик билан хизмат қилмоқдалар.

Шунингдек, 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига ҳам пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Бунинг  учун аввало амалга оширилиши лозим бўлган ишлар режаси ишлаб чиқилди ва шунга мувофиқ фаолият олиб борилмоқда. Pежага кўра, мавсумгача 230 дона газ тақсимлаш қурилмаларини тафтиш қилиш, 1 дона газ тақсимлаш қурилмасини жорий таъмирлаш, 35 километрдаги газ қувурларини босим остида зичликка синаш, 42 километрдаги ер ости газ қувурларининг ҳолатини прибор усули  билан текшириш, 5 километрдаги газ қувурларини бўяш ишлари амалга ошириш кўзда тутилган эди.

Айни кунларда Манғит шаҳрининг Гурлан кўчасидаги узунлиги 1,2 километр узунликдаги ўрта босимли, Фаровон, Олмазор маҳаллалари ҳудудидаги 1,6 километр узунликдаги юқори босимли газ қувурларини таъмирлаш, бўяш ишлари олиб борилаяпти.

Шунингдек туманимизда 25 минг 640 та аҳоли хонадони суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминланиб келинмоқда. Шундан 11 минг 993 хонадон газлаштирилмаган, 13 минг 647 хонадон эса табиий газ етиб бормаслиги туфайли суюлтирилган газга мослаштирилган. Ижтимоий соҳа объектларидан 39 та мактабгача таълим ташкилотларида ҳам суюлтирилган газдан фойдаланилмоқда.

Аҳолини суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминлаш ва хизмат сифатини ошириш  мақсадида тумангаз филиалига қарашли Холимбег сервис маркази, Куюк кўпир, Қипчоқ, Оқ олтин, Қангли, Бўзёп, Дўрман овулларидаги шохобчалари ва филиал марказий омборхонаси орқали суюлтирилган газ етказиб берилаётир. Мазкур шохобчаларга узоқ бўлган ҳудудларга эса суюлтирилган газ баллонлари 5 та машина орқали етказиб бериш йўлга қўйилди.

2020 йилда суюлтирилган газдан фойдаланувчи хонадонларга туман бўйича 3 минг 800 тоннадан ортиқ лимит ажратилган бўлса, 19 май ҳолатига кўра 13 минг 360 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Беминнат кўмакчи бўлган табиий ва суюлтирилган газ билан туманимиз аҳолисини узлуксиз таъминлаш, хизмат сифатини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатлар давом этаверади ва 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига ҳам пухта ҳозирлик кўрилади.

Ж.ЕPМЕТОВ, “Амударётумангаз” газ таъминоти филиали бошлиғи.

Янгиликни бўлишинг: