"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10139.3 +9.40
  • 1 EUR = 11051.8 +95.90
  • 1 RUB = 141.35 +3.46

Янги электрон рақамли имзони энди онлайн тарзда олиш мумкин

Аввалроқ коронавирус пандемияси туфайли юзага келган эпидемиологик вазиятни барқарорлаштириш мақсадида амалга киритилган чеклов чораларини яна маълум муддат давом эттиришга тўғри келмоқда, давлат хизматларидан масофадан фойдаланишни ҳаётий заруратга айланмоқда.

Бироқ, аксарият фуқароларда электрон рақамли имзони масофадан туриб онлайн тарзда олишда муаммолар юзага келганди.

Энди ариза берувчи электрон рақамли имзо калитини, илгари бўлганидек, давлат хизматлари марказларига бормасдан олиши мумкин.

Аввалроқ муддати тугаган электрон рақамли имзо калитини интернет орқали реал вақт режимида янгилаш имкони мавжуд, лекин ЭPИси бўлмаган фуқаро барибир Давлат хизматлари марказига мурожаат қилишига тўғри келар эди.

Жумладан, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат хизматлари агентлиги томонидан жисмоний ва юридик шахсларга электрон рақамли имзо калити ва сертификатини махсус ахборот ресурси орқали бериш механизми жорий қилинди. Бунда ушбу давлат хизматидан мурожаат этувчи ҳали электрон рақамли имзо сертификатига эга бўлмаган ҳолларда хам фойдаланиши мумкин.

Хўш, масофадан туриб электрон калит беришда қандай қилиб мурожаат этувчилар идентификация қилинади?

Мурожаат этувчининг шахсини тасдиқлаш ва сўровномадаги маълумотлар тўғри тўлдирилганлигини текшириш Давлат хизматлари маркази оператори томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- сўровномада кўрсатилган мобиль телефон рақами мурожаат этувчига тегишлилиги;

- мурожаат этувчининг паспорт нусхаси ва селфи фото нусхаси орқали паспорт маълумотларининг тўғрилиги;

- мурожаат этувчининг СТИP орқали ДСҚ ахборот тизимидаги маълумотларни сўровномадаги маълумотлар билан солиштириш орқали текширади.

Мурожаат этувчининг шахсини тасдиқлашда селфи фото жуда муҳим ҳисобланади. Бунда, илова қилинаётган фотосурат нусхасида мурожаатчи юз қиёфаси “анфас” шаклда ва тиниқ кўринган ҳамда паспортнинг асосий саҳифаси барча символлари ўқиб бўладиган сифатда бўлиши шарт.

Акс ҳолда сертификатни беришни рад этиш тўғрисидаги хабарнома берилади. Мурожаат этувчи рад этиш сабабларини бартараф этгандан сўнг, такроран мурожаат этиши мумкин.

Электрон рақамли имзони e-imzo.uz орқали масофадан олиш учун мурожаат қилишлари мумкин.

Ойбек Аҳмедов, туман Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: