"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10139.3 +9.40
  • 1 EUR = 11051.8 +95.90
  • 1 RUB = 141.35 +3.46

Интернет ҳаётимизда керакли ахборотларни олиш ва етказиш воситасига айланди

Интернет XX асрда кашф этилган телекоммуникацион ва комьпютер тармоқлари мажмуидир. Бу аслида ҳарбий муассасалар, илмий ва ўқув марказлари комьпютерларини бир тармоққа бирлаштириб бошқаришни марказлаштириш мақсадида кашф қилинган.

Бугунги кунга келиб интернетнинг турлича тармоқлари мавжуд. Дунё аҳолисининг деярли барчаси интернетдан фойдаланади. Чунки интернет ахборот олиш ва тарқатишнинг энг қулай ҳам осон усулидир. У масофа танламайди.

Ҳозирда масофавий таълим олиш вақтида биз интернет тармоқларидан жуда кўп ва самарали фойдаланмоқдамиз. Ўқувчилар ва ота-оналар билан онлайн тарзда мулоқотда бўлиб турибмиз.

Лекин интернетнинг ижобий томонларидан ташқари салбий жиҳатлари ҳам мавжуд. Афсуски, кўпчилик ёшлар ўзларининг қимматли вақтларини ижтимоий тармоқлардаги кераксиз нарсаларга сарфлайди. Баъзи бир ёвуз ниятли кимсалар туфайли кўплаб ижтимоий тармоқ саҳифаларида зўравонлик, миллатчилик, беҳаёлик, кўпорувчилик акс этган суратлар, видеоматериаллар ёшларни ўзига жалб қилмоқда. Айрим ёшлар ўз саҳифаларига ҳаёсиз расмлар ва бўлар-бўлмас сўзлар ёзилган суратларни қўйишни ўзларининг ҳоббисига айлантиришган. Бу нарсаларнинг ҳаммаси ёшларимизнинг тарбияси, маънавияти, дунёқараши ва онгига салбий таъсир кўрсатиши табиий.

Хулоса қилиб айтганда, ҳозирги кунда ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланган интернетнинг кўплаб қулайликларидан оқилона фойдаланайлик. Яхши тарафларини олиб, ёмон жиҳатларини қолдирайлик.

Интернет - менинг ҳаётимда керакли ахборотларни олиш ва етказиш воситаси.

Сизнинг ҳаётингизда-чи?

Нодира ЎPОЗБОЕВА, 55-сонли мактаб ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: