"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

ТИББИЙ КЎPИК - ОИЛА БАХТИ

Давлатимизда оилага жамиятнинг асоси, муҳим бўғини сифатида қаралади, оила фақат шахсий масала эмас, ижтимоий муҳим масала ҳам ҳисобланади. Чунки комил инсон ҳар томонлама фаровон, бекам-у кўст, соғлом оилада тарбия топади, улғаяди. Соғлом авлодни вояга етказиш, соғлом оилавий муҳитни шакллантириш давлат сиёсатининг устувор масаласи сифатида қаралади. Президентимиз айтганидек: "Соғлом оила вужудга келиши учун энг аввало жамият ва давлат қайғуриши, соғлом оила вужудга келиши учун замин яратиб бериши лозим. Соғлом оиладангина мустаҳкам оила вужудга келади. Оила соғлом бўлса, жамият соғлом бўлади, мамлакат қудратли, юрт эса тинч-осойишта бўлади”.

Ўзбекистон Pеспубликаси Конституциясида оиланинг ҳуқуқий асослари белгиланган. Бу Қонунга мувофиқ оила жамиятнинг асосий бўғини ҳисобланади ва оила жамият ва давлат муҳофазасидадир.

Булар Ўзбекистон Pеспубликаси Оила кодексида, Фуқаролик ва Меҳнат кодексларида, "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги, "Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида”ги, "Хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар тўғрисида”ги қонунларда белгилаб қўйилган. Демак, оиланинг муқаддаслиги ва мустаҳкам бўлиши, оилага ҳартомонлама ғамхўрлик кўрсатилиши ҳуқуқий жиҳатдан кафолатланган. Юқоридаги қонунлар орасида 1998 йилда қабул қилинган, бевосита Оилавий муносабатларни тартибга солувчи ҳужжат - Оила кодекси ҳисобланади.

Оила кодексига янги меъёр сифатида тиббий кўрикдан ўтиш тўғрисидаги 17-модда киритилди. Мазкур моддада никоҳланувчи шахслар тегишли соғликни сақлаш тизими муассасаларида тиббий кўрикдан ўтадилар.

Бу борада Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сонли қарори билан тасдиқланган Низом қабул қилинган. Бу Низом барча никоҳларга жорий этилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, никоҳланувчи шахслар белгиланган тартибда ўз саломатликларини текширтириб кўришлари шарт.

Соғлом оилани шакллантириш учун шарт-шароитлар яратиш, ирсият билан боғлиқ ва туғма касалликларга чалинган болалар туғилишининг олдини олиш никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказишнинг мақсади ҳисобланади.

Тиббий кўрикдан ўтказишга ФҲДЁ органлари томонидан берилган йўлланма асос ҳисобланади. Текширилувчиларга алоҳида тиббиёт картаси юритилади, бу картада паспорт маълумотлари ҳамда текшириш натижалари тўлиқ ҳажмда акс эттирилади. Агар текширилувчиларда бирор касаллик аниқланса, бу касаллик маълумотномага ёзиб қўйилади ва бу касалликни аниқлаган шифокор тузилаётган никоҳнинг эҳтимол тутилган тиббий-ижтимоий оқибатлари тўғрисида тушунтириш беради.

Никоҳланувчи шахслар никоҳ қайд этилгунга кадар иккинчи томонни тиббий текшириш натижаларидан хабардор қилиши шарт. Текшириш натижасида дарҳол даволаш курсидан ўтишни талаб этувчи касалликлар аниқланган тақдирда, бу шахслар белгиланган тартибда тегишли даволаш муассасаларига йўналтирилади.

Ҳозирги пайтда мутахассислар 20 ёшдан сўнг никоҳга киришни тавсия этадилар, чунки 20 ёшдан сўнг йигит-қизлар оила қуришга ҳар томонлама тайёр бўладилар, эр-хотин мажбуриятларини белгилайдиган ҳуқуқий меъёрлар мазмунини ўзлаштириб оладилар. Шу тушунчалар шакллангандан сўнггина оила мустаҳкам ва барқарор бўлади.

Кузатишлар ва амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, никоҳдан олдинги тиббий кўрикдан онгли равишда ўтиш саломатликни асрашнинг айнан ўзимизга, оиламизга боғлиқ жиҳатларини билиш, оилада соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, наслни покловчи, давлатимизни кучли қилувчи омил сифатида баҳоланмоқда.

Ҳакимбой СОБИPОВ,

туман кўп тармоқли поликлиникаси шифокори.

Барно Янгибоева,

туман кўп тармоқли поликлиникаси гинеколог шифокори.

(Фото - http://uz24.uz)

Янгиликни бўлишинг: