"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10139.3 +9.40
  • 1 EUR = 11051.8 +95.90
  • 1 RUB = 141.35 +3.46

15 май - Халқаро оила куни. ОҚ ОЛТИН ОВУЛИДАГИ ИБPАТЛИ ОИЛА

Ҳар қандай оила жамият пойдевори саналади. Давлатимиз тараққиёти эса унда яшаётган оилалар мустаҳкамлигига боглиқ. Оила барқарор бўлса жамият равнақ топаверади.

Оқ олтин овулида ҳам элга ибрат бўлгулик оилалар талайгина. Ўрозовлар оиласи маҳалладошлар ўртасида ҳурматга сазовор оилалардан. Хонадон соҳиби Шариф Ўрозов 30 йилдирки,  турмуш ўртоғи Моҳим Холменова билан биргаликда аҳил-иноқликда яшаб келишмоқда. Улар 4 нафар фарзандни камолга келтириб, эл корига ярайдиган инсонлар килиб  тарбиялашди. Айни пайтда улар бобо ва буви бўлиб, 5 нафар неварани вояга етказишмоқда.

Оила таянчи Шарифжон 20 йилдан бери Кўнғирот минтақавий темир йўл ўзагидаги  Қораўзак станциясида навбатчи бўлиб ишлайди. Моҳим эса уй юмушлари билан бирга тадбиркорлик ҳам қилади. Катта қизи Азиза ҳозирда 2 фарзанднинг онаси, 9-МТМда тарбиячи булиб ишлайди. Намунали келин, ишчан ходим саналади. Ўғли Фаррух отаси ёнида станцияда юкларни қабул қилиб олувчи бўлиб ишласа, кичик ўғли Ислом Нукус Давлат университетининг геодезия факультетида сиртдан таҳсил олиш билан биргаликда Қоратовдаги хусусий завод экскаваторчи бўлиб ишлайди. Кичик қиз Адиба олий ўқув юртига тайёргарлик кўраётир.

Моҳимнинг келинлари ўзидай ишбилармон, чаққон чиқишди. Катта келини Яйра маҳаллада донғи чиққан чевар, қўли гул тикувчи,  кичик келини Шоҳида ҳам эпчилгина, одобли ва уддабуррон келин. У фарзанд тарбиясига қараш билан бирга оила аъзолари кўмагида эрта баҳорданоқ томорқадан мўл-кўл неъматлар етиштиришга, гуллар парвариши-ю, пазандаликка қизиқади ва бунинг уддасидан чиқади. Хуллас, бу оилада ҳар ким ўз юмушини билиб-билиб қилаверади. Меҳнат қилишдан чўчишмайди. Шу боис меҳнатига яраша даромад ҳам уларнинг орқасидан эргашаверади.

Оиладагилар бири бирига меҳрибон, кўмакдош бўлса, кўнгиллар хотиржам бўлиб, хонадон обод масканига  айланаверади. Ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, бир-бировга ғамхўрлик, меҳнатсеварлик бор жойга барака ҳам ёғилаверади. Истагимиз, элимизда ана шундай мустаҳкам, обод хонадонлар кўпаяверсин.

Зиёда Сададдинова, Оқ олтин ОФЙ раиси ўринбосари.

Янгиликни бўлишинг: