"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10139.3 +9.40
  • 1 EUR = 11051.8 +95.90
  • 1 RUB = 141.35 +3.46

Шахс ишдан бўшатилганида пенсия ёшига тўлмасдан ҳам имтиёзли пенсияга чиқиш мумкин

Ўзбекистон Pеспубликаси Конституциясининг 39-моддасида ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, шунингдек, боқувчисидан маҳрум бўлганда ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ижтимоий таъминот олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Pеспубликаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 14-моддасига мувофиқ технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони, штати ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги, корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга муддатидан олдин пенсия тайинланиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Бунда айрим шартлар яъни, эркаклар 58 ёшдан кичик бўлмаслиги ва камида 25 йил иш стажига эга бўлиши керак, аёллар – 53 ёшда ва 20 йил иш стажига эга бўлиши лозим.

Бундан ташқари, ишсиз деб эътироф этилиши учун, “Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисида”ги Йўриқноманинг 6-бандига кўра ишдан озод этилган шахслар меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан сўнг, ўн кун ичида ўзларининг яшаш жойидаги Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига иш қидирувчи шахс сифатида мурожаат қилсалар, Марказ ходимлари бундай шахсларга уч ой муддат ичида, агарда улар ўн календарь кундан кейин мурожаат қилсалар, ўн кун муддат ичида мақбул келадиган ишни топишда ёрдам беришлари керак. Агар иш қидирувчи шахсга икки марта мақбул келадиган иш таклиф қила олмаса, иш қидирувчи шахс сифатида рўйхатга олинган кундан бошлаб ишсиз деб эътироф этиладилар.

Аҳоли бандлигига кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази ишсиз деб эътироф этилган ҳамда муддатидан олдин ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга тақдимнома тайёрлайди ва 5 кун муддат ичида тегишли Ўзбекистон Pеспубликаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман ёки шаҳар бўлимига  топширади. Айнан ушбу тақдимнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман бўлими томонидан муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинлашга асос бўлиб ҳисобланади.

Пенсия тўловлари эса Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилиб, амалга оширилади.

Ж.Бекимбетов,  туман Адлия бўлими бош маслаҳатчиси.

Янгиликни бўлишинг: