"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10148.3 +8.70
  • 1 EUR = 11262.6 +210.20
  • 1 RUB = 144.05 +2.65

ИШЧИ ГУPУҲ ТОМОНИДАН ТУМАНДАГИ ФУҚАPОЛАP ЙИҒИНЛАPИ ФАОЛИЯТИ ЎPГАНИЛДИ

Юртимизда азал-азалдан маҳалла институтига жамиятнинг энг асосий бўғинларидан бири сифатида қаралиб келинади. Маҳаллани ота-боболаримиз бежизга “Ватан ичра- кичик бир ватан” деб аташмаган. Чунки инсоннинг Ватанга бўлган муҳаббати, аввало, ўз оиласини, сўнгра ўз маҳалласи, қўни-қўшниларини севиш, ҳимоя қилиш, уларнинг хизматига доимо тайёр туришдан бошланади. Инсон маҳаллада униб-ўсади, камол топади.

Шу сабабли ҳам йилдан йилга жамиятда маҳалла институтининг нуфузи ва аҳамиятини янада оширишга, маҳаллани энг хавфсиз ва обод ҳудудга айлантиришга, маҳаллада яшовчи инсонларнинг тинч-фаровон ҳаёт кечиришларига катта эътибор қаратилиб, барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Мамлакатимизда маҳалла ва оила институти фаолиятини янада такомиллаштириш, оилани, айниқса, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинган Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан самарали ишлар қилинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 12 май санасида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марям Aҳмедова бошчилигидаги ишчи гуруҳ туманимизга фуқаролар йиғинлари масъул ходимлари фаолиятини ўрганиш ва  уларга услубий-амалий кўмаклашиш мақсадида ташриф буюрди.

Масъуллар 3 та кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда ўрганиш ишларини олиб бордилар. Хусусан, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича бўлим бошлиғи Емжар Мамутов ва Aмударё тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича бош мутахассиси Отабек Ибрагимовлар бошчилигидаги 1-гуруҳ туманимиздаги Тўлқин ва Чойкўл овуллари, Қипчоқ шаҳарчаси ҳамда Дарё бўйи, Бештом, Гулзор маҳаллаларида бўлиб, ҳудудлардаги фуқаролар йиғинлари масъул ходимлари фаолиятини ўргандилар.

Шунингдек, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўлими бошлиғи Елза Ибраимова ҳамда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари Муқаддас Бекназаровалар иштирокидаги 2-гуруҳ Ўртақалъа ва Қиличбой овуллари, Дурунки, Боёвул, Дўстлик, Aёқчи маҳаллаларининг фуқаролар йиғинларида ўрганишни давом эттирдилар.

Қолаверса, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марям Aҳмедова ҳамда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бопшлиғи Aлишер Йўлдошевлар иштирокидаги 3-гуруҳ ҳам тумандаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, ҳудудларда соҳа масъуллари томонидан олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Жумладан, мутасадди раҳбарлар тумандаги Куюккўпир ва Бобур овуллари, шунингдек, Қизилчоли ва Aрнабўйи маҳаллаларидаги фуқаролар йиғинлари масъулларининг иш фаолиятини яқинда ўрганишди ҳамда соҳа юзасидан ўзларининг таклиф ва тавсияларини бердилар.

Ишчи гуруҳ вакиллари дастлаб туманимиздаги маҳаллалар фуқаролар йиғинлари жойлашган биноларнинг аҳволи, хоналари,  компьютер жамланмалари, телефон тармоғи, мебель ва инвентарлар билан таъминланганлиги, бинонинг фасади, коридорлари, хоналарининг кўргазмали материаллар билан таъминланганлиги ва уларнинг сифати билан яқиндан танишдилар.

Сўнгра  фуқаролар йиғинининг асосий фаолият йўналишлари бўйича комиссиялари, жамоатчилик тузилмаларининг шакллантирилганлиги, уларнинг сифат таркиби, фуқаролар йиғинида маҳаллий шароитга мос “Йўл харитаси”нинг ишлаб чиқилганлиги, раис ва унинг ўринбосарларининг ойлик, ҳафталик ва кунлик иш режалари мавжудлиги, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди.

Ўрганишлар натижасида аниқланган хато ва камчиликлар юзасидан маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва ходимларига тегишли кўрсатмалар ва тавсиялар берилди. Ишчи гуруҳ аъзолари маҳаллада яшовчи кексалар, кам таъминланган, эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган оилалар билан ишлаш ҳолатини ўргандилар. Аҳолининг оилавий шароити, муаммолари билан танишилиб, уларга ҳозирги карантин даврида амалий ёрдам кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишларга ҳам тўхталишди. Шунингдек, нотинч ва ноқобил оилалар билан ишлаш ҳолати, оғир турмуш шароитида яшовчи аёлларнинг оилавий аҳволининг тўлиқ ўрганилганлиги, оғир турмушдан чиқариш бўйича белгиланган чоралар ҳамда бажарилган амалий ишларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Қолаверса, ҳар бир маҳаллада “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида олиб борилган ишлар ишчи гуруҳ вакиллари эътибори марказида бўлди. Маҳаллаларнинг баҳорги мавсумда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ҳолати, оилаларнинг ўз томорқаларидан унумли фойдаланиш ҳолати билан танишилди. Шу билан бирга маҳаллани энг хавфсиз ҳудудга айлантириш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган профилактик тадбирлар натижалари ҳам  кўриб чиқилди. 

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

Янгиликни бўлишинг: