"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10148.3 +8.70
  • 1 EUR = 11262.6 +210.20
  • 1 RUB = 144.05 +2.65

Туман маҳаллий бюджетининг 1-чорак давомидаги ижроси ҳақида маълумот

2020 йил 1-чорак учун туман маҳаллий бюджети даромадлар режаси 14 млрд. 521 млн.  235 минг  сўмни ташкил қилди. Ушбу режанинг ижроси 14 млрд. 619 млн. 730,1 минг сўмга, яъни режа 100,7 фоизга 98 млн. 495,1 минг сўмга ортиқча бажарилди. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Pеспубликаси бюджетидан олинган мақсадли ижтимоий трансфертлар миқдори 11 млрд. 700 млн. сўмни ташкил қилди.

2020 йил 1-чорак учун бюджет харажатлари режаси жами 40 млрд. 177 млн. 7 минг сўмни ташкил қилди. Шу йил 1-чорак давомида бюджет маблағлари харажатлари ҳисобидан жами 40 млрд. 839 млн. 145,8 минг сўм маблағ сарфланди.

Жумладан, Иқтисодиёт соҳасига жами 4 млрд. 761 млн. 96,38 минг сўм сарф-харажат қилинди. Бу жами бюджет харажатлари ҳажмининг 11,65 фоизини ташкил қилди. Мактабгача таълим соҳасига жами 3 млрд.199 млн. 516,7 минг сўм сарфланди. Бу жами бюджет харажатлари ҳажмининг 7,8 фоизини ташкил қилди. Шундан мактабгача таълим муассасасида таълим олаётган болалар учун озиқ-овқат харажатларига 1 млрд. 683 млн. 662,9 минг сўм ишлатилди. Таълим соҳасига жами 1 млрд. 914 млн. 527,39 минг сўм сарф-харажат қилиниб, бу жами бюджет харажатлари ҳажмининг 4,68 фоизи бўлди. Маданият ва спорт соҳасига жами 989 млн. 729,59 минг сўм сарфланди ва жами бюджет харажатлари ҳажмининг 2,43 фоизини ташкил қилди.

Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасига жами 14 млрд. 713 млн. 341,44 минг сўм ишлатилиб, бу жами бюджет харажатлари ҳажмининг 36,05 фоизи бўлди. Шундан тиббиёт муассасида даволанаётган беморлар озиқ-овқат харажатлари 165 млн. 894 минг сўм, беморларнинг дори-дармон харажатларига 614 млн. 073,2 минг сўм сарф этилди.

Ижтимоий таъминот соҳасига жами 8 млрд. 185 млн. 496,22 минг сўм ажратилиб, бу бюджет харажатлари ҳажмининг 20,04 фоизини ташкил қилди. Бошқарув органлари соҳасига жами 1 млрд. 471 млн. 509 минг сўмга яқин маблағ ишлатилди. Ўзини ўзи бошқариш органлари соҳасига жами 1 млрд. 63 млн. 189,81 минг сўм сарф-харажат қилинди. Захира жамғармаси маблағлари учун жами  231 млн. 562,6 минг сўм сарфланди. Бошқа харажатлар жами 446 минг сўмдан иборат бўлди. Тасдиқланган режадан ташқари, туман ҳокимининг тегишли қарор ва фармойишлари асосида ҳам маблағлар сарф этилди. Йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан жами 2 млрд. 957 млн. 136,5 минг сўм ишлатилди.

Ушбу маблағларнинг асосий қисми туман маҳаллий бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари, ижтимоий соҳа биноларини таъмирлашга ва аҳолининг турмуш фаровонлигини оширишга сарфланди.

У.Бекниязов, Амударё тумани Молия бўлими мудири.

Янгиликни бўлишинг: