"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10148.3 +8.70
  • 1 EUR = 11262.6 +210.20
  • 1 RUB = 144.05 +2.65

ХОТИPА

Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларига

меҳр-муҳаббат билан бағишлайман!

Мен уруш кўрмадим, урушни кўрган

Мажруҳ кўнгилларнинг зорини кўрдим.

Мағриб йўлларига кўзларин тиккан,

Шаҳид жангчиларнинг ёрини кўрдим.

 

Ўн саккизда қолган бевалар оҳ-у,

Фарёдларин ичиб сарғайган тунлар.

Момолар бўғзини куйдирган ё, ҳув,

Қуёшин йўқотиб қорайган кунлар...

 

Кўз олдимдан ўтар дийдираган эл,

Йўлларга кўз тикиб кексайган бола.

Ўттизга кирмайин майрилганда бел,

Баҳорни соғиниб сарғайган лола...

 

Ўғлининг суратин қучоқлаб ўтган,

Оналар сабрига гувоҳ бўлдим мен.

Йилларни қаршилаб чирқираб ётган,

Етим умрларга ҳамроҳ бўлдим мен.

 

Тарих саҳфалари аро ловуллаб,

“Ватан!” деб ўтларда ёнар танкчилар.

Чимилдиқ тортилган уйлар ҳувиллаб,

Ғарбий мозорларда ётар жангчилар.

 

Бирининг ортида ё ул, қиз қолган,

Бирининг тишлаган нони қозиқда.

Уруш болалари... Саксонга тўлган,

Ҳамон кўнмай яшар тақдир – ёзиққа.

 

Етмиш беш йил ўтди. Бир инсон умри,

“Болам!” деб бўзлаган оналар ўтди.

Тоғлардай улуғвор матонат, сабри,

Садоқат бобида санамлар ўтди.

 

Юраклар тубида мислсиз алам,

Жанг кўрган боболар туш кўрар. Қонли...

Армонлар тош қотган дийдаларда нам,

Туш эмас, бу асли Хотира – жонли.

 

Матонат қошида, қаранг, тиз чўкиб,

Тинчлик туғин ўпар миллатлар бирдам.

Хотира пойига меҳрини тўкиб,

Жангчи Боболарни улуғлар Ватан!

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: