"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10148.3 +8.70
  • 1 EUR = 11262.6 +210.20
  • 1 RUB = 144.05 +2.65

ТАДБИPКОPЛИК СУБЪЕКТЛАPИНИ ИХТИЁPИЙ ТУГАТИШ ТАPТИБИ СОДДАЛАШТИPИЛДИ

Тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир.

Тадбиркорлик фаолияти субъектлари (тадбиркорлик субъектлари) белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган юридик ва жисмоний шахслардир.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган шахслар тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиб иш фаолиятини бошлаганидан кейин ўз ихтиёри билан тадбиркорлик фаолиятини тугатиши мумкин. Тадбиркорлик фаолиятини юритиш қонун хужжатлари билан  тартибга солинган бўлиб, тадбиркорлик субьектлари фаолиятини тугатиш тартиби ҳам қонун хужжатлари билан тартибга солинган.

Бу каби тадбирларни янада соддалаштириш, тадбиркорлик субьектлари учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2019 йил 7 июн кунги ПФ-5739-сони “Тадбиркорлик субьектларни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинган.

Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартибини соддалаштириш, тугатиш жараёнини амалга оширишда тадбиркорлик субъектлари учун асоссиз харажатлар қилишга олиб келувчи ортиқча маъмурий чекловларни бекор қилиш, бизнесни юритиш бўйича халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Pеспубликасининг ўрнини янада яхшилаш мақсадида 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб қуйидагилар бекор қилинди:

молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш бўйича доимий ишловчи махсус ҳудудий комиссияларни тугатиш;

давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан бир йил ичида устав фонди таъсис ҳужжатларида назарда тутилган миқдорда шакллантирилмаганлиги учун тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартибини бекор қилиш;

давлат органлари ўртасида электрон ахборот алмашинувини жорий этиш орқали тадбиркорлик субъектларини тугатиш жараёнидаги ортиқча ҳужжатлар ва тартиб-таомилларни қисқартирилади.

2020 йил 1 январдан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга мувофиқ

Tадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларни ихтиёрий тугатишда:

бир ёки бир неча даврий босма нашрларда корхонанинг тугатилиши тўғрисида эълонлар бериш талаб этилмайди, бунда тегишли маълумотлар рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий сайтига жойлаштирилади;

давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан бошлаб молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаган ҳамда солиқ қарзи мавжуд бўлмаган корхоналарнинг молия-хўжалик фаолияти текширилмайди;

давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказиладиган, тугатиладиган корхонанинг молия-хўжалик фаолиятини текширишнинг энг узоқ даврийлиги 3 йилни ташкил этади;

Молия-хўжалик фаолиятини текшириш учун ваколатли давлат органларидан корхона тўғрисидаги мавжуд маълумотларни олиш Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали амалга оширилади;

корхонани ихтиёрий тугатишнинг умумий муддати рўйхатдан ўтказувчи орган ихтиёрий тугатиш тўғрисида хабардор қилинган кундан бошлаб олти ойдан ошмаслиги керак.

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналарни тугатишда:

корхонани молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган деб ҳисоблаш учун асос бўладиган муддат тўққиз ойни ташкил этади;

молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар давлат солиқ хизмати органининг тақдимномасига асосан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан 3 йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказилади;

ҳаракатсиз режимга ўтказилган корхоналар фаолияти 3 йил давомида тикланмаган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган уларни Тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестридан чиқаради.

Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш жараёни тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказишни, шунингдек, рўйхатдан ўтказувчи орган ва ваколатли ташкилотларнинг алоқа каналлари орқали электрон ахборот алмашувини таъминлаш тизими орқали амалга оширилади. Тизимга уланган давлат органлари ва бошқа ташкилотлари томонидан тегишли ахборотларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли тарзда киритилишини таъминламаслик давлат хизматлари кўрсатилишининг белгиланган тартибини бузиш деб ҳисобланади.

Ўзбекистон Pеспубликаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Тизимга уланган давлат органлари ва бошқа ташкилотлари томонидан тегишли ахборотлар ўз вақтида, тўлиқ ва ишончли тарзда киритилиши устидан, шу жумладан Тизим орқали доимий назорат ўрнатади.

Мансур Садиков, туман Давлат хизматлари маркази директори

Янгиликни бўлишинг: