"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10139.3 +9.40
  • 1 EUR = 11051.8 +95.90
  • 1 RUB = 141.35 +3.46

КAPAНТИНДA ҲAМ ХAЛҚИМИЗ ХИЗМAТИДAГИ ОТAХОН

Халқимиз бошидан ўтказаётган бу синовли давр ҳар биримизни ҳушёр тортишга ундайди. Бу синовларни эса халқимиз бир ва аҳил бўлиб, албатта, енгиб ўтади. Бу аҳилликни юртимизда карантин эълон қилингандан буён амалга оширилаётган ҳайрия тадбирлари, аҳолига арзон нархларда етказилаётган маҳсулотлар ва Ўзбекистон аҳлининг вазиятни тўғри тушунган ҳолда уйда қолаётгани сўзимизнинг яққол далилидир.

Мана шундай, уйда қолса ҳам бекор ўтирмасдан халқимиз хизматига шайланганлардан бири Жумур овул маҳалласида истиқомат қилувчи салкам етмиш ёшни қоралаб қолган Каримбой ота Pаҳимовдир. Ота карантин бўлишига қарамасдан уйда қолиб, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда ўғли, келини, неваралари билан биргаликда томорқасидаги иссиқхонада халқимизга ҳар хил кўчатларни арзон нархларда етказиб беришни канда қилмаяпти. Помидор, бодринг, бақлажон, карам, булғор қалампир кўчатларини етиштирибгина қолмай, болалари уйдалигидан унумли фойдаланиб, уларнинг ҳам вақти мазмунли ўтиши учун томорқасида яна бир иссиқхона қурди. Унда помидор ва бодринг етиштириб, халқимизга етказишни йўлга қўйди.

Каримбой ота иссиқхонада кўчатлар етиштиришни ўттиз беш йилдан бери умр йўлдоши Кунзира момо билан биргаликда амалга оширмоқда. Бу борада ота анча тажриба ҳам тўплаган. Каримбой ота  фарзандлари ва неваралари тарбиясига ҳам алоҳида эътибор бериб келмоқда. Уч нафар невараси олий ўқув юрти талабаси. Катта невараси Динора Aжиниёз номидаги НДПИда, Венера Бердақ номидаги ҚМУда, Маҳмуджон эса Тошкент Темир йўллар институтида таҳсил олишади. Бошқа неваралари эса ҳали мактаб ўқувчилари. Неваралари ҳам уйда масофавий ўқишни давом эттирган ҳолда бобосининг ёрдамчилари. Улар бу ишдан завқланишини ва уйда қолиб зерикмаётганликларини айтишмоқда.

Бу оилага кўпчиликнинг ҳаваси келади. Ёшининг улуғлигига қарамай эртанги кунга ишонч ва умид билан, ваҳимага тушмасдан, халқимизга оз бўлса ҳам нафи тегаётганидан мамнун. Айниқса, отахоннинг шижоати таҳсинга лойиқ.

Ҳалима ЎТАГАНОВА, 48-сонли мактаб ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: