"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10139.3 +9.40
  • 1 EUR = 11051.8 +95.90
  • 1 RUB = 141.35 +3.46

1-3 май кунлари ҳудудимизда об-ҳаво ўзгариб, кучли ёмғир ва шамол бўлиши мумкин

Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради:

Жорий йилнинг 1-3 май кунлари ҳудудимизда об-ҳаво ўзгариб, кучли ёмғир ва шамол бўлиши мумкин. Шу сабабли юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида қуйидаги чора тадбирлар амалга оширилиб, хавфсизлик қоидаларига амал қилишингизни сўраймиз:

- аҳоли яшаш уйлари ҳамда муассаса, корхона ва ташкилотлар иморатларининг том бостирмаларини ўрганиб чиқиб, зарур ҳолларда маҳкамлаш;

- электр ва алоқа устунлари (столба) атрофидаги дарахтларнинг шохларини буташ;

- автотранспорт воситаларини дарахтлар, йўл белгилари, катта реклама баннерлари ва қурилмаларининг ёнида қолдирмаслик;

- сув тошқинининг олдини олиш мақсадида белгиланган ариқ-зовурлар ҳамда канализация тармоқларини тозалаш;

- иморатнинг барча очиқ бўлган жойлари, эшик ва ойналарини маҳкам қилиб ёпиш;

- ҳар қандай маиший техникаларни электр токи ва газ тармоқларидан ажратиш лозим.

Ҳурматли фуқаролар!

Кучли шамол вақтида кўчага чиқманг! Агар бундай вақтда кўчада бўлсангиз иморатлар, кўприклар, дарахтлар ва автомобилларга яқинлашманг, агар автомобилда бўлсангиз тезликни оширманг, дарё ва қирғоқ бўйларидаги йўлларда иложи борича харакатланманг.

Хавфсизлик қоидаларига амал қилинг!

Энг хавфсиз жой – бу сизнинг уйингиз. Уйда қолинг!

Амударё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими

 

Янгиликни бўлишинг: