"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10148.3 +8.70
  • 1 EUR = 11262.6 +210.20
  • 1 RUB = 144.05 +2.65

Амударё туманидаги кўчалар ва шоҳ кўчаларга ном бериш ва айрим кўчаларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида

Ўзбекистон Pеспубликасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Қонунининг 10-моддасига ҳамда Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича туман комиссиясининг хулосасини кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб Халқ депутатлари туман Кенгаши

 

Қ А P О P    Қ И Л А Д И :

 

1. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича туман комиссиясининг  хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.

2. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича туман комиссиясининг Амударё туманидаги кўчалар ва шоҳ кўчаларга ном бериш ва айрим кўчаларнинг номларини ўзгартириш тўғрисида таклифлари маъқулланиб, иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Тумандаги тегишли корхона ва ташкилотлар, муассасалар ва жамоат бирлашмалари ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда тегишли ҳужжатларига зарур ўзгартиришлар киритишсин.

4. Амударё тумани "Тараққиёт кўзгуси" газетаси бош муҳаррири, "Амударё телевидениеси" (Ғ.Ешниязов)га ушбу қарорни “Тараққиёт кўзгуси” газетасида ҳамда AmuNews веб-сайтида ёритиш, шунингдек телевидение орқали унинг ижроси юзасидан олиб борилаётган ишларни кенг омма эътиборига етказиб бориш тавсия қилинсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари, ҳоким ҳузуридаги географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича туман комиссияси раиси ўринбосари А.Юлдашевга, қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий-маданий соҳани ривожлантириш, оила, хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Г.Эшимбетова зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши раиси: С.Йўлдашев

2020 йил 24 февраль, № 36/3-6

Янгиликни бўлишинг: