"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10209.9 +1.30
  • 1 EUR = 12021.1 +125.00
  • 1 RUB = 137.46 -5.37

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАPИ АМУДАPЁ ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ ТЎҒPИСИДА АХБОPОТ

2020 йил 27 апрель куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 6-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар, ҳуқуқ-тартибот органлари масъуллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия ишига туман ҳокими С.Йўлдашев раислик қилди.

Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ш.Уснатдинов иштирок этди.

Сессияда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини ташкил этиш орқали аҳолининг бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари бўйича белгиланган вазифаларнинг ижроси тўғрисида”ги масала муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари М.Темирбоев, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг ўринбосари, туман Кенгаши депутати Б.Болтабоевлар ахборот берди.

Сўзга чиққанлар “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида туманда секторлар кесимида шакллантирилган ишсиз ва кам таъминланган оилалар, мазкур оилаларни хомийликка олиш ташаббуси билан чиққан тадбиркорлар рўйхати, аҳолининг бандлигини таъминлаш, ёрдамга муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу ишларда фаол қатнашган ишбилармонларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар дастури ҳақида фикр билдирдилар.

Депутатлар томонидан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини ташкил этиш орқали аҳолининг бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари бўйича белгиланган вазифаларнинг ижроси тўғрисида”ги масала юзасидан Кенгаш қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ш.Уснатдинов кун тартибидаги масала бўйича сўзга чиқиб, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги ишларни тизимли равишда ташкил қи-лиш бўйича тавсиялар берди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

Янгиликни бўлишинг: