"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10148.3 +8.70
  • 1 EUR = 11262.6 +210.20
  • 1 RUB = 144.05 +2.65

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг бешинчи сессияси тўғрисида ахборот

2020 йил 18 апрель куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг бешинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳамда қайта ишлаш ҳажмини икки ҳисса ошириш бўйича белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Айтиш жоизки, 2020 йил январь-март ойларида 4 та сектор раҳбарлари бошчилигида аҳоли хонадонларига кириб, эрта баҳорда мевали дарахт кўчатлари, эртаги сабзавотлар экиш, иссиқхоналар барпо этиш, чорва моллари ва парранда боқишни ташкил этиш ҳамда ердан самарали фойдаланиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилди. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш, уларнинг экин майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.

Ҳисоботларда туман миқёсида соҳа тараққиёти учун амалга оширилиши лозим бўлган ишларни қайтадан кўриб чиқиб, ҳозирги пандемия шароитида карантин режими жорий этилган бўлса-да, озиқ-овқат маҳсулолари хавфсизлигини таъминлаш борасида соҳа мутахассислари жонбозлик кўрсатиши лозимлиги ва бу борада давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда шарт-шароитлар яратилганлиги эътироф этилди.

Шунингдек, сессияда халқ депутатлари туман Кенгаши ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати

Янгиликни бўлишинг: