"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10139.3 +9.40
  • 1 EUR = 11051.8 +95.90
  • 1 RUB = 141.35 +3.46

Тумандаги “Мадад” ҳуқуқий маслаҳат бюроси томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳат берилади

Ўзбекистон Pеспубликаси Адлия вазирлигининг таклифига биноан Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги «Аҳолига  ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан  аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш, аҳолига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида «Мадад» — муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилди. Қарорга асосан, «Мадад» — муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, туманларда уларнинг ҳуқуқий маслаҳат бюролари босқичма-босқич ишга туширилди.

Ташкилот бугунги кунда Амударё туманида ҳам ўз фаолиятини олиб бормоқда. Мамлакатимизда жорий қилинган айни карантин вақтида ташкилот ўз фаолиятини масофавий иш усулига ўтказди. Ҳуқуқий маслаҳат бюроси томонидан туман аҳолисини қизиқтирган барча соҳалар, аниқроғи меҳнат муносабатлари, оилавий муносабатлар, уй-жой ва коммунал масалалари, фуқаролик, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, таьлим, суд-ҳуқуқ, тадбиркорлик, солиқлар, давлат хизматлари, транспорт, истеъмолчи ҳуқуқлари ва бошқа соҳалар бўйича юзага келган ҳуқуқий масалалар бўйича бепул ҳуқуқий маслаҳат берилиб келинмоқда.

Аҳолига уйдан чиқмаган ҳолда Амударё тумани ҳуқуқий маслаҳат бюросига телеграмм бот (Madadnnt_bot) орқали ёки «Advice.uz» (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот порталидан онлайн тарзда ҳуқуқий масалалар бўйича саволларга ечим топиш имконияти яратилди. Эндиликда ҳуқуқий маслаҳатга эҳтиёжи бор фуқаролар  +998996800068 телефон рақамига мурожаат қилишлари ёки бюронинг ижтимоий тармоқлардаги Telegram (https://t.me/Madadnnt_bot), Facebook (https://www.facebook.com/adviceuz), YouTube (https:www.youtube.com/adviceuz), Instagram (http://instagram.com/madadnnt) каналларини ҳам кузатиб боришлари мумкин.

Айгул Машерипова, Амударё тумани «Мадад» ҳуқуқий маслаҳат бюроси бош мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: