"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10148.3 +8.70
  • 1 EUR = 11262.6 +210.20
  • 1 RUB = 144.05 +2.65

Масофавий таълим кейинги ўқув босқичларини янада мазмунли шаклда ташкил этишни бошлаб берди

Мамлакатимиз таълим тизимида сезиларли ўзгаришлар рўй бераётганлиги кун сайин яққол кўриниб бормоқда. Aйниқса, ҳозирги кунда масофадан ўқитиш ҳам кенг қўлланилаётганлиги қувонарли ҳол.

Бугунги синовли кунларимизда ўқувчиларимизнинг масофавий таълим олиши жуда муҳимдир. Бунда ота-оналар, бувижон-у бобожонларимиз ўқитувчиларга энг яқин ёрдамчи ҳисобланади.

Масофавий таълим ўқувчининг мустақил билим олиш жараёнини таъминлайдиган таълим тизимидир. Бунда ўқувчи ўзига қулай бўлган вақтда, жойда ва тезликда билим олиши белгиланган. Бунда ўқитувчи ўқувчига индивидуал тарзда ёндашган ҳолда мулоқот шакллари ўрнатилади. бунда, албатта, масофавий таълимни ташкил қилиш учун мобиль телефон, интернет, овозли почта, ноутбук, планшет каби портатив технологияларни қўллаш талаб этилади.

Биз устозлар айни пайтда ҳам аввалгидек ўз вазифамизга содиқ қолган ҳолда ўқувчиларимизни масофадан назорат қилиб, кунлик берилаётган вазифаларнинг бажарилишини кузатиб бораяпмиз. Доимгидек, уйга вазифаларни бажариб, телеграм каналлари орқали жўнатаётган ўқувчиларимиз аъло баҳолар билан рағбатлантирилиб келаяпти.

Aйниқса, инглиз тилида нотаниш сўзлар талаффузларида, таржималарида овозли хабарлар, видео қўнғироқлар орқали, грамматик қоидаларни эса машқлар орқали мустаҳкамлаб, мураккаброқ мавзуларни ҳам қўшимча манбалардан фойдаланган ҳолда тушунтириб келаяпмиз. Бу ишларнинг барчаси мактаб раҳбарияти томонидан назорат қилиб борилаяпти.

Президентимиз “Халқимиз дунёқарашида инновацион муҳитни тарғиб қилиш энг муҳим вазифадир. Инновация бўлмас екан, ҳар бир соҳада ривожланиш, рақобат бўлмайди”, деганларидек, нафақат ўзимиз, балки ўқувчиларимизни ҳам инновациялар яратишга руҳлантиришимиз керак. Шу кунларда мамлакатимиз педагогларининг замонавий таълим жараёнига қанчалик жавоб бериши ҳам аён бўлмоқда. AКТни дарс жараёнида қўллаш борасида маҳорат мактабини ўтаяптилар. Ўйлаймизки, бу омил кейинги ўқув босқичларини янада мазмунли шаклда ташкил этишни бошлаб берди десак асло муолаға бўлмайди.

Aйсулув Aманова, 55-мактаб инглиз тили фани ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: