"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10139.3 +9.40
  • 1 EUR = 11051.8 +95.90
  • 1 RUB = 141.35 +3.46

АҲОЛИ БАНДЛИГИГА КЎМАКЛАШИШ МАPКАЗИ ИШСИЗ ФУҚАPОЛАPГА КЎМАКДОШ БЎЛМОҚДА

Коронавирус – дунё мамлакатлари томонидан пандемия сифатида тан олиниб, бу офатга қарши кескин кураш бошланиши биланоқ  мамлакатимизга ушбу касаллик кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилган кескин чоралар кўрилди. 19 март санасида бу борада Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти томонидан “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон қабул қилинди. Ушбу Фармон асосида Бандлик ва меҳнат муносабатлари Вазирлиги томонидан Инқирозга қарши жамғарма ҳисобидан Жамоат ишлари жамғармасига қўшимча 200 млрд. сўм ажратилди.
Маблағлар ишсиз, банд бўлмаган фуқароларни иш билан таъминлаш, шунингдек, маҳаллаларда қўшимча инфратузилма объектлари ва ободонлаштириш, кўкламзорлаштириш ҳамда қурилиш ишларига йўналтирилиши режа қилинган эди. Бу бўйича белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида ҳар бир туман ва шаҳарда коронавирусга қарши курашиш, саноат, хизмат кўрсатиш, савдо, транспорт, логистика соҳалари ва бошқа корхоналарнинг барқарор ишлашини таъминлаш каби мақсадлар кўзда тутилиб, тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, Инқирозга қарши курашиш Pеспублика комиссиясининг 2020 йил 27 мартдаги  18-сонли баённомасига кўра, коронавирус пандемиясига қарши чора-тадбирлар амалга оширилиши даврида ишсиз фуқаролар, чет давлатларга ишлаш учун чиқиб кета олмаган шахслар, шунингдек, вақтинчалик ишсиз қолган ходимларни жамоат ишларига жалб қилишни кенгайтиришга рухсат берилди. Шу боис, туманимизда коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан кенг қамровли ишлар  амалга оширилмоқда. Хусусан, 2020 йилнинг апрель ойида марказ томонидан ҳақ тўланадиган жамоат ишларига 633 нафар фуқаро жалб қилиниб, уларга ҳар беш кундан иш ҳақлари бериб борилмоқда. Тармоқлар бўйича 274 нафар фуқаро вақтинчалик жамоат ишларига жалб этилди ва айни пайтгача уларга 91 млн. сўм миқдорида иш ҳақи берилди.

Шу кунларда марказ томонидан пандемия сабабли ҳақ тўланадиган вақтинчалик жамоат ишларига жалб этилган фуқаролар карантин тартибига риоя қилган ҳолда меҳнат фаолиятларини амалга оширишмоқда. Айниқса, туманимиз ҳудудига кириш чегарасида ташкил этилган блок-постларга посбон сифатида вақтинчалик ишларга жалб этилган фуқаролар ўз ишларига астойдил ёндошиб, карантин муносабати билан ўрнатилган тартиб-қоида ва чекловларга қатъий амал қилиниши таъминланишига кўмак беришмоқда.  Чойкўл овули ва Боғ маҳалласида туманимиз ҳудудига кириш чегарасига ўрнатилган  блок-постларда ҳам вақтинчалик ишга жалб этилган фуқаролар дезинфекция ва назорат ишларини амалга ошириб, коронавируснинг туманимизга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишга фидойилик билан ҳисса қўшишмоқда.

Фуқароларни жамоат ишларига жалб қилишда ўзгалар парваришига муҳтож, якка-ёлғиз кишиларга хизмат кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилди. 30 нафар фуқаро айнан ана шундай якка-ёлғизларга қаровчилар сифатида вақтинчалик иш билан таъминландилар ва уларга 9 млн. сўм иш ҳақи ҳисоб-китоб қилинди. Шунингдек 18 нафар киши СЭО марказига дезинфекция ишларига, 11 нафар ёшлар “Чорванасл” маркази туман бўлимига техник-осеменатор сифатида, 10 нафар фуқаро туман Прокуратураси томонидан кўчма савдо марказларига, 131 нафар фуқаро ИИБ орқали ёрдамчи посбон сифатида карантинга олинган оилаларга бириктирилган бўлса, 9 нафар фуқаро қурилиш-таъмирлаш, инфратузилма объектлари қурилишига, 142 нафар фуқаро эса тадбиркорлик субъектлари ва нодавлат ташкилотларга, 8 нафар фуқаро туманимиз ҳудудида ташкил этилган блок-постларга посбон сифатида вақтинчалик ишларга жалб этилиб, уларнинг барчасига иш ҳақлари ўз вақтида тўлаб борилмоқда. Апрель ойи бошидан бери ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилган фуқароларга жами 534,5 млн. сўм маблағ иш ҳақи сифатида берилди.

Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан туманда коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиёт тармоқларига таъсирини юмшатиш юзасидан олиб борилаётган ишлар мамлакатимизда карантин ҳолати бекор қилиниб, халқимиз ҳаёти изга тушгунга қадар давом эттирилиши кўзда тутилган. Мақсад эса битта – халқимизнинг хотиржам, осойишта, соғлом ҳаёт кечириши учун шарт-шароитлар яратишга кўмаклашишдир.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: