"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10148.3 +8.70
  • 1 EUR = 11262.6 +210.20
  • 1 RUB = 144.05 +2.65

О.Йўлдошов Pеспублика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси Амударё тумани бўлинмаси раҳбари лавозимига тайинланди

Йўлдошов Отабек Йўлдош ўғли Pеспублика Маънавият ва маърифат марказининг Қорақалпоғистон Pеспубликаси Амударё тумани бўлинмаси раҳбари лавозимига тайинланди.

Йўлдошов Отабек Йўлдош ўғли 1978 йилда Амударё туманида туғилган. Оилали, 4 нафар фарзанди бор. Маълумоти олий, 2001 йилда Ўзбекистон Миллий университетининг тарих факультетини, 2012 йилда Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши Академиясини тугатган.

Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Халқаро экосан жамғармаси туман бўлими вакили бўлиб ишлашдан бошлади.  Ўқишни тугатганидан сўнг, 1998-2004 йиллар давомида тумандаги 40-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи, "Дўстлик" маҳалла фуқаролар йиғини тарбиячи-педагоги, мактаб директорининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари вазифаларида фаолият кўрсатди. 2004-2008 йилларда тумани ҳокимлиги бош мутахассиси,  2009 йилда Нукус Давлат Педагогика институти қошидаги 3-сонли Амударё академик лицей директори вазифасини вақтинча бажарувчи, 2009-2017 йилларда Нукус давлат педагогика институти қошидаги 3-сонли Амударё академик лицей директори, 2017-2018 йилларда туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири вазифаларида хизмат кўрсатди.

О.Йўлдошов 2018 йилдан шу пайтга қадар туман Халқ таълими бўлими мудири вазифасида ишлаб келди.

Янгиликни бўлишинг: