"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10148.3 +8.70
  • 1 EUR = 11262.6 +210.20
  • 1 RUB = 144.05 +2.65

Карантин даврида масофавий таълим

Маълумки, юртимизда ҳозир синовли кунлар ҳукм сурмоқда. Юртимизда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида қатъий карантин эълон қилинган бўлиб, ҳаммани ўз уйида қолиб, кўчага чиқмасликка даъват этилмоқда. Карантин муносабати билан 16 март санасидан бошлаб, барча турдаги таълим муассасаларига таътил эълон қилинди.
Ўзбекистон Pеспубликаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлигининг Адлия вазирлигидан 3228-сон билан рўйхатдан ўтган 2020 йил 25 мартдаги 9-2020-5-сонли буйруғи ҳамда Ўзбекистон Pеспубликаси Халқ таълими вазирининг 2020 йил 31 мартдаги 91-сонли буйруқлари асосида мактаб ўқувчилари билан масофавий таълимни йўлга қўйиш ишлари амалга оширилди.
Жумладан, бизнинг 82-сонли умумий ўрта таълим мактабида ҳам карантин даврида бу борада самарали ишлар ташкил қилиниб, ўқувчилар билан масофавий таълим йўлга қўйилди. Телевидение орқали бериб борилаётган теледарсларни кузатиб боришни назорат қилиш мақсадида барча синф раҳбарлари, фан ўқитувчилари кўрсатмага асосан, ҳар бир ўқувчининг ота-онаси билан мулоқотда бўлиб, оилавий шароити, алоқа воситаларининг техник имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ўқувчи ва уларнинг ота-оналари билан   теледарсларни кузатиб бориш, шу асосда қўшимча саволлар ва қўшимча материаллар тайёрлаш, қисқа тушунтиришлар бериб бориш тизими йўлга қўйилди.
Бунда синф раҳбарлари ҳар бир синф ўқувчилари учун телеграм каналлари ва гуруҳлари ташкил қилиниб, ҳар бир фан ўқитувчиси ўзи дарс берадиган синф ўқувчиларининг теледарслар орқали бериб борилаётган уйга вазифаларини назорат қилиб бориш, уларни баҳолаш ва рағбатлантириш ҳамда қўшимча тушунтиришлар бериб бормоқдалар. Бунда синф раҳбарлари томонидан ҳар бир ўқувчининг ота-оналари билан мулоқотда бўлиб, уларнинг қулай вақтлари ва имкониятларидан келиб чиқиб, алоқа вақтларини белгилашга алоҳида аҳамият қаратилди. Синф раҳбарлари масофада туриб ҳар бир ўқувчининг дарс машғулотларини назорат қилиб бориш ва вақтинчалик журналларга қайд қилиб боришни амалга ошириб бормоқдалар. Ўқувчиларнинг билимларини назорат қилиб бориш, дарс машғулотларида берилган уйга вазифаларини текшириб уларни баҳолаб бориш кетма-кетлиги дарс жадвалларига мувофиқ амалга оширилиб келмоқда. Бу эса ўз навбатида ўқувчи ва ўқитувчиларнинг масофада туриб таълим жараёнини амалга ошириш учун жуда яхши самара бермоқда.
 Ўқувчилар билан масофавий таълимнинг йўлга қўйилиши ота-оналар ижобий баҳолаб, ўз миннатдорчилигини билдирмоқдалар. Ўз навбатида улар ҳам фарзандларининг дарс машғулотларига беэътибор бўлмасдан, фарзандларининг теледарсларни кузатиб боришларини назорат қилиб бормоқдалар. Синф раҳбарлари ва фан ўқитувчиларнинг масофавий таълим борасида олиб бораётган фаолиятларини қўллаб-қувватламоқда.
  Юртимизга кириб келган бу синовли кунларда барчамиз бирлашиб, фарзандлар тақдири, уларнинг келажаги учун қайғуриш, уларнинг  билим олишлари, уйда бўш вақтларини мазмунли ўтказишини таъминлашда оз бўлса-да ўз ҳиссамизни қўшиш бизнинг энг олий бурчимиздир. Зеро, мустақил ватанимизнинг келажаги – ёш авлодлар қўлида. Шундай экан, ёш авлоднинг таълим-тарбия олиши, уларнинг ҳар томонлама етук, баркамол бўлиб етишишлари учун қўлимиздан келганча ҳаракат қилиш, бу борада масъулият билан ёндошиш – биз педагоглар учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтиш лозим.

Pавшанбек Алимов, 82-сонли мактабнинг ўқув-тарбия ишлари бўйича директор  ўринбосари.

Янгиликни бўлишинг: