"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10139.3 +9.40
  • 1 EUR = 11051.8 +95.90
  • 1 RUB = 141.35 +3.46

Уйшинлик оила томорқасида гул етиштириб, бир мавсумда 20 млн сўм даромад олмоқда

Уйшинлик ака-ука Нураддин ва Омонбой Жалоловлар томорқасида гулчилик билан шуғулланишади. Дастлаб Нураддин Жалолов ўз томорқасида ихчамгина иссиқхона қуриб, гул уруғларини ундиришга киришганида кўпчилик: “бизнинг шароитда гулчиликдан ҳам даромад олиш мумкинми, жуда майда иш-ку?” дея ишонмади. Лекин Нураддин биринчи йилиёқ сарф-харажатларини тиклашдан ташқари, анчагина фойда ҳам кўрганини билганлар ҳалол ва фидойи меҳнатнинг самараси юқори бўлишини англашди.

Бундан 4 йил олдин ўз томорқасининг бир қисмида гулчилик хўжалигини юрита бошлаган Нураддин Жалоловнинг иссиқхонасида айни кунда 8 минг тупга яқин турли хил ифорли ва манзарали гул навлари мавжуд. Бу ишларда Нураддин Жалоловга бутун оила аъзолари, айниқса, қизлари Озода ва Мафтуна яқин кўмакдош. Оила фақат гулчиликнинг ўзидан йилига 15-20 млн. сўм даромад олади.

Дарвоқе, Нураддин Жалолов гулчиликни аслида укаси Омонбойдан ўрганган эди. Эътибор қилса, укаси уйидан чиқмай, ўз томорқасида бутун оиласини, фарзандларини иш билан таъминлаб, яхшигина даромад топаётир. Омонбой акасига гулчилик сирларини ўргатди. Ака укадан ўрганиб, гулчи бўлди. Омонбой эса гулчилик хўжалиги орқасидан умр йўлдоши ва фарзандларининг барча орзуларини рўёбга чиқарди, хонадонини жиҳозлади. Фақат гулчиликнинг ўзидан келадиган йиллик даромадини 20 млн. сўмга етказди.

Айни кунда хонадон томорқасида 15 минг тупдан зиёд гул навлари ўстирилмоқда. Омонбой Жалоловнинг томорқасида айни иш қизиган пайт. Гулчиликдан ташқари, эртаги сабзавот ва полиз экинлари экишда ва парваришлашда унга умр йўлдоши Зебогул Юсупова, фарзандлари Моҳирахон ва Дилшодбеклар яқиндан ёрдам беришмоқда.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: