"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10148.3 +8.70
  • 1 EUR = 11262.6 +210.20
  • 1 RUB = 144.05 +2.65

Томорқа оила иқтисодини кўтарувчи даромад манбаи

Томорқа оила иқтисодини кўтарувчи даромад манбаи саналади. Агар кимнингдир 5-6 сотих томорқаси бўлса, демак, у камбағал эмас. Астойдил ҳаракат қилинса, ҳар бир оила ўз томорқасини мўл-кўл даромад манбаига айлантириши мумкин.

Туманимизда томорқасидан мўл даромад олаётган деҳқонлар талайгина. Уйшин маҳалласида истиқомат қилувчи ака-ука Оллоёр ва Ойбек  Мадиёровлар томорқа ерида 16 сотихлик иссиқхона барпо этишган.

Улар оила аъзолари билан ёз бўйи очиқ майдондаги экин-тикинларни яхши парваришлаб, кузда ҳосил йиғиб олингач, иссиқхона анжомларини ўрнатишни бошлайдилар. Узоғи билан бир- бир ярим ой дам олган ерга қайта ишлов берилиб, баҳорга тайёргарлик кўришади, турли хил полиз ва сабзавот экинларининг ниҳолларини етиштиришади.

Айни кунда ака-укаларнинг 16 сотихли иссиқхонасида помидор ва бодрингнинг бир неча хил навлари, булғор қалампири ва эртаги тарвуз ниҳоллари барқ уриб ривожланмоқда. Уларнинг асосий даромад манбаига айланган томорқа хўжалигида мўъжазгина боғ ҳам мавжуд. Олма ва ўрикнинг эртапишар, кечпишар навлари, шафтоли ва узумнинг энг сара, серҳосил навларидан ҳар йили мўл-кўл ҳосил йиғадиган ака-укаларнинг даромадлари оила иқтисодини яхшигина кўтараётгани уларнинг турмуш тарзида яққол намоён. Оиланинг ўз чорваси, паррандаси борлиги эса даромадга яна даромад қўшаётганидан билдикки, оила аъзоларининг барчаси ҳалол ва фидойи меҳнатнинг гашти – тўкин-сочинликда яшашмоқда. Бир сўз билан айтганда уларнинг йиллик даромади, меҳнатининг самарасидан кўнгли тўқ.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: