"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10148.3 +8.70
  • 1 EUR = 11262.6 +210.20
  • 1 RUB = 144.05 +2.65

6 март куни аёл-қизлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил қилинди

Аёл-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда спортнинг аҳамияти катта. Спорт – қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш билан бирга уларнинг дунёқарашини кенгайтириб, тиббий маданиятини юксалтирмоқда. Машғулотларда тобланган қизлар оила, жамият, Ватан олдидаги масъулиятини теран англаб, соғлом ва бахтли турмуш қурмоқда.

Шу йил 6 март санасида туманимиздаги 16-сонли ихтисослаштирилган давлат  умумтаълим мактабининг спорт залида аёл-қизлар ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди. Ушбу мусобақа “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш  йили”  дастурини амалга ошириш,  ўқитувчи, мураббийлар ва бошқа ходимларни  спорт турларига кенгроқ жалб қилиш,  ходимларнинг  фаоллигини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг спорт билан шуғулланишига имконият ва шароит яратиш мақсадида ташкил қилинди.

Туман Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритаётган аёл-қизлар ушбу мусобақаларда спортнинг волейбол, 100 метрга югуриш, стол тенниси, шахмат ва шашка турлари бўйича ўзаро куч синашдилар.

Aйтиш жоизки, мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ижодий, интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, комил, ҳар томонлама етук инсонлар қилиб вояга етказиш мақсадида етарли шарт-шароитлар ва имкониятлар яратилмоқда. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида замонавий спорт комплекслари, жумладан, гимнастика заллари, теннис кортлари, сузиш ҳавзалари, фитнес заллари бунёд этилгани, уларда хотин-қиз мураббийлар фаолият юритаётгани, қизлар ўртасида спортнинг оммалашишида муҳим омил бўлмоқда. Қуриб битказилган ва реконструкция қилинаётган спорт иншоотлари, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган спорт анжомларнинг чекка-чекка қишлоқларгача етказиб берилаётганлиги фарзандларимиз, айниқса, хотин-қизларимизнинг маънан ва жисмонан баркамол бўлиб тарбияланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Тадбирда хотин-қизлар ўртасида спортни оммалаштириш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, аёл мураббиялар сафини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Зеро, хотин-қизларни спортга жалб этиш, нафақат улар саломатлигида, балки келажакда фарзандлари соғлом бўлиб туғилиши ва улғайишида муҳим аҳамиятга эга.

Ўтказилган спорт мусобақаларининг якуний натижаларига кўра спортнинг шахмат тури бўйича 22-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Pавшаной Pаимова, шашка бўйича 65-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Pайҳон Гаипова, стол теннис тури бўйича 56-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Дилшода Pажапова, 100 метрга югуриш бўйича 19-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Шукуржон Жумамуродова, спортнинг дартс тури буйича 19-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси Муҳаббат Шамаеваларга фахрли 1-ўрин насиб қилди. Шунингдек, мусобақада аёл-кизлар жамоалари ўртасида ўтказилган волейбол спорт тури бўйича фахрли 1-ўринни 28-сонли умумтаълим мактаби жамоаси эгаллади.

Спорт мусобақалари қизғин баҳсларга бой бўлди. Мусобақалар мобайнида таълим соҳасида фаолият олиб бораётган аёл-қизларнинг спортга бўлган қизиқишлари янада ортди.

  Мусобақа ғолиблари Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси  туман Кенгаши томонидан “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалар билан такдирланишди.

У.Абдураҳмонов, Таълим, фан ва маданият ходимлари  касаба
 уюшмаси туман Кенгаши раиси.

Янгиликни бўлишинг: