"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10148.3 +8.70
  • 1 EUR = 11262.6 +210.20
  • 1 RUB = 144.05 +2.65

11 март куни 16-мактабда инглиз тили фанидан очиқ дарс машғулоти ташкил қилинди

Давримизнинг ўзига хос хусусиятларидан бири бўлган ахборот-коммуникация технологияларининг жадал ривожланиши натижасида унинг имкониятларидан самарали фойдаланилмоқда. Умумтаълим мактабларида ушбу воситалар ёрдамида таълим жараёнига янгича ёндашилиб, уни ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

ХХI аср — юксак технологиялар асри бўлиб, замонавий ёшларимиз нафақат давр руҳига монанд, балки электрон оламдаги тараққиётга мувофиқ қадам ташламоқдалар. Шу боисдан ҳам, ёш авлодга таълим бериш жараёнига бошқача ёндашиш талаб этилмоқда. Дарсларда ўқитувчининг ўрни ҳам ўзгариб бормоқда. Ўқитувчи эндиликда асосан йўналтирувчи вазифасини ўтамоқда. Замон билан ҳамнафас қадам ташлашни мақсад қилган ўқитувчилар дарснинг ҳар қандай қисмини АКТ орқали жонлантиришга тайёр бўлишларини ҳам давр талаб этмоқда.ъ

Ўқитувчи ва мураббийлар давр талабидан келиб чиққан ҳолда дарсларни ноанъанивий тарзда, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиб, ташкил қилишмоқда.

11 март санасида туманимиздаги 16-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида инглиз тили фанидан ана шундай ноанъавий очиқ дарси ўтказилди. Дарс машғулотида АКТдан, тақдимотлардан самарали фойдаланилди. Мактабнинг 7-“Б” синф ўқувчиларининг инглиз тили фанидан олган билимларини синовдан ўтказиш, ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишларини янада ошириш, қолаверса, ўқувчиларда янги билим, кўникма ва малакаларни ҳосил қилиш мақсадида ташкил қилинган очиқ дарсда синф ўқувчиларининг 13 нафари қатнашдилар. “Менинг севимли машғулотим” мавзусида ўтказилган дарс машғулотини мактабнинг инглиз тили фани бўйича тажрибали ўқитувчиси Мавлуда Ниёзова ташкил қилди.

Aйтиш жоизки, мамлакатимизда чет тилларини, айниқса, инглиз тилини ўрганишга катта эътибор қаратилмоқда. Ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларга ўқитиш, шу тилларда эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда бунинг негизида, уларнинг жаҳон тараққиёти ютуқлари ҳамда дунё ахборот ресурсларидан кенг кўламда фойдаланишлари, халқаро ҳамкорлик ва мулоқотни ривожлантиришлари учун шарт-шароит, имкониятлар яратиш бугунги кундаги устувор вазифалардан бирига айланган.

Бугунги кунда инглиз тилини ўрганишга бўлган талаб ва қизиқиш шунчалик кучайдики, боғча ёшидаги болалардан бошлаб, катта ёшдаги мутахассисларгача инглиз тили ўрганишга ҳаракат қилаяпти. Бу ижобий ҳолат, албатта, чунки, тил ўрганиш ўша тилда гаплашувчи давлатлар маданияти, тарихи ва урф-одатларини ўрганиш учун ҳам замин яратади.

Инглиз тилини ўргатиш орқали ёш авлодни инглиз халқи маданияти, тарихи, урф-одатлари билан яқиндан таништиришни мақсад қилган Мавлуда Ниёзова очиқ дарс машғулотида турли хил интерактив методлардан, инновацион технологиялардан фойдаланди. Дарс давомида ўқувчилар кичик гуруҳларга ажратилиб, турли хил топшириқлар, тарқатма материаллар, савол-жавоблар орқали билимлари синовдан ўтказилди. Очиқ дарс машғулотини мактабнинг изланувчан ўқитувчиларидан Гулзира Янгибоева ҳамда Нафиса Янгибоевалар кузатиб бордилар.

Дарс жараёнида фаол иштирок этган ўқувчилар рағбатлантирилди. Очиқ дарс машғулоти жуда қизиқарли ва мазмунли ўтди. Устоз дарс ўтишдан кўзлаган мақсадига эришди.

Ч.Арслонова.

Янгиликни бўлишинг: