"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10148.3 +8.70
  • 1 EUR = 11262.6 +210.20
  • 1 RUB = 144.05 +2.65

Таълим жараёнида замонавий технологияларни қўллаш ижобий самара беради.

Мамлакатимизда ёш авлод таълим-табиясига қаратилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик туфайли бугун фарзандларимиз замон талаблари асосида, барча шарт-шароитлар муҳайё қилинган таълим масканларида билим олмоқдалар. Тажрибали ўқитувчилар қўллаётган  илғор тажриба ва педагогик технологиялар ўқувчиларнинг сифатли таълим олишига  шароит  яратмоқда.  
Мактаб  ўқувчисини оқ  қоғозга  ўхшатиш мумкин.  Унда нимани  ёзсак,  шуни ўқиймиз, кўрамиз.  Шу сабабли ўқитувчилар ўқувчиларни  билимсизликда  айблаш эмас, балки  ўз  устида  ишлашлари керак. Тажрибалар  шуни  кўрсатадики, ўқувчиси  билан  мунтазам  шуғулланган устозларнинг моҳирлиги  ва  салоҳияти ўқувчи   ютуғида  намоён бўлади.
Тизимга  янги  инновациялар,  илғор методлар, замонавий  ахборот-коммуникация  технологиялари  кириб  келгани дарсларнинг янада мазмунли, қизиқарли  ҳамда  сифатли  таълим  ташкил этилишида  муҳим  омил  бўлмоқда. Ҳозирда  мамлакатимизда  таълим  сифатини  ошириш  мақсадида  илғор  педагогик ва ахборот-коммуникация  технологияларини  қўллаш,  ўқув жараёнида  мультимедия воситаларидан  фойдаланиш,  янги электрон дарсликлардан  фойдаланиш ўқитувчиларнинг   маҳоратини    оширишга  ёрдам беради, ўқувчилар билимини мустаҳкамлайди.
Ноанъанавий   усуллар  билан  ўтилган  дарслар  кузатилганида   ўқувчилар  мураккаб  мавзуларни  ҳам  аниқ  тушуниб  борадилар.   Астойдил  билим  берилса, мактабларда таълим олаётган ўқувчилар бир кун келиб, ўз билими, ютуқлари билан Ватанимиз довруғини оламга ёяди. Бу  ҳақиқат моҳиятини чуқур англаган ўқитувчилар ўқувчиларнинг интеллектуал ривожланишига алоҳида эътибор қаратиб ижобий натижага эришиши мумкин. Педагоглар  “Дарс – муқаддас”, “Ўрган-ўргат”, “Яхши  муаллим – сифатли таълим”,  “Соғлом муҳит – соғлом жамоа” сингари инновацияларга таяниб фаолият олиб бораётганликлари юқори самара бермоқда. Дарс  жараёнида  видео  ва  аудиоматнлардан фойдаланиш, тинглаб тушуниш, ўқиш, сўзлаш, ёзиш  кўникмасини кенгроқ ўзлаштириш имконини беради.
Давлатимизда ўқитувчи шахсининг ўрни салоҳияти юксак, тафаккури теран, заковатли ёшларни тарбиялаётганида билинади. Фарзандларимизни  эртанги кунимизнинг муносиб эгалари қилиб тарбиялашда  касбий бурчимизни эсдан чиқармасак,  давлатимизда  ўқитувчи  мақоми  дарз кетмайди.

                                               
 Г.Юсупова, 62-сон мактаб ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: