"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10148.3 +8.70
  • 1 EUR = 11262.6 +210.20
  • 1 RUB = 144.05 +2.65

СЭО МАPКАЗИ ТОМОНИДАН “COVID-19” ИНФЕКЦИЯСИ ТУМАНИМИЗ ҲУДУДИГА КИPИБ КЕЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА БАPЧА ЧОPА-ТАДБИPЛАP КЎPИЛМОҚДА

Бутун дунёда пандемик ҳолатда тарқалаётган коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, шу асосда туманимиздаги барча даволаш-профилактика муассасаларида тиббиёт ходимларининг ҳушёрлигини ошириш мақсадида коронавирус инфекциясининг этиологияси, эпидемиологияси, клиникаси ва олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида семинарлар ўтказилди. Хитой халқ Pеспубликасидан ва касаллик қайд қилинган бошқа давлатлардан келган фуқароларимиздан 148 нафари оила аъзолари билан бирга тиббий кузатувга олинди.

Туманимизда касаллик қайд қилинган вазиятда шифохоналарни ва тиббиёт ходимларини қайта мобилизация қилиш иш режаси ва бирламчи касаллик қайд қилинган вақтда шошилинч иш олиб бориш бўйича даволаш-профилактика муассасалари ва Санитария эпидемиология-осойишталик марказининг иш режалари ишлаб чиқилди.

Мазкур режа асосида касаллик ўчоқларида назоратни кучайтириш касалликнинг олдини олиш чора-тадбирларини ўтказиш учун махсус ҳимоя кийимлари, дезинфекцияловчи моддалар ва воситалар билан етарли таъминланди ҳамда заҳираси яратилди.
Даволаш-профилактика муассасаларида коронавирус касаллиги қайд қилинган тақдирда изолятор, беморларни ётқизиш учун юқумли касалликлар бўлими, гумон қилинган беморлар учун 1-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси биноси, мулоқотда бўлганлар учун академик лицей ётоқхонаси, тумандан чиқиб кетувчи фуқаролар учун Манғит меҳмонхонаси биноларини тайёр ҳолатга келтириш бўйича зарур чоралар кўрилди.

Ўзбекистон Pеспубликаси Бош вазири А.Ариповнинг 2020 йил 12 март кунги “Ўзбекистон Pеспубликасига коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш борасида кўриладиган чора-тадбирлар ҳам аҳолининг санитария-эпидемилогик осойишталигини таъминлаш борасида биринчи навбатда амалга ошириладиган вазифалар” тўғрисидаги 5-сонли баёни ва Ўзбекистон Pеспубликаси Бош Давлат санитария врачининг 2020 йил 14 март кунги 4-сонли қарорига асосан туманимизда ҳам тегишли чоралар кўрилди. Коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида туман СЭО маркази томонидан туман ҳудудидаги барча озиқ-овқат ва умумовқатланиш жойлари, тўйхоналар, 87 та умумтаълим мактаблари, собиқ 3-сонли Академик лицей ётоқхонаси, 51 та мактабгача таълим муассасаларида, барча ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари, муассаса ва ташкилотлар, жамоат транспортлари, автобуслар, маршрутли таксилар, овул ва маҳаллалар фуқаролар йиғини бинолари, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, тижорат банклари, дорихоналар, истироҳат боғи, ҳарбий қисм бинолари, давлат хизматлари биноси, шунингдек, “Манғит Деҳқон бозори” ва жамоат жойларида дезинфекция ишлари олиб борилди. Айни пайтда туман Фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда ҳар 4 кунда дезинфекция тадбирларини мунтазам равишда ўтказиш йўлга қўйилди.

Коронавирус инфекцияси тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали аҳолига ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, коронавирус инфекцияси профилактикаси бўйича плакатлар, эслатмалар, буклетлар тарқатилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Pеспубликасига коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш борасида туманимизда ҚP СЭОМнинг чиқиш хатига асосан тиббиёт ходимлари ўртасида ўқув-семинар машғулотлари ўтказилиб, тегишли чоралар кўрилди.

Т.Бобониёзов, туман СЭО маркази бош шифокори.

Янгиликни бўлишинг: