"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10148.3 +8.70
  • 1 EUR = 11262.6 +210.20
  • 1 RUB = 144.05 +2.65

Қизил ярим ой жамияти туман бўлими томонидан Тиббиёт бирлашмаси ҳудудида хайрия акцияси ўтказилди

Ўзбекистон Қизил Ярим ой жамиятининг инфекцион касалликлар, жумладан, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш бўйича қўраётган чора- тадбирларига монанд  короновирусни юқтиришдан ўзингизни ва бошқаларни асранг шиори остида жорий йилнинг 28 март санасида туман Қизил Ярим ой жамияти томонидан туман Тиббиёт бирлашмаси ҳудудида хайрия акцияси ўтказилди.

Бугунги кунга келиб Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти аҳолида  биринчи  тиббий ёрдам кўникмаларини шакллантириш, тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш, инсонпарварлик ёрдами бериш, беғараз донорлик каби  йўналишларда иш олиб боради. Фаолиятимизнинг устувор йўналишларидан бири – бу сўзсиз, жамиятнинг ёшлар ҳаракати ва кўнгиллилар бошланғич ташкилотини тузиш ҳамда шакллантириш, ҳалқаро  лойиҳаларни ҳаётга изчил тадбиқ этиш ва гуманитар соҳаларда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришдир.

Хайрия тадбирида Қизил ярим ой жамияти томонидан тайёрланган, коронавирус эпидемиясининг олдини олиш, касалликдан сақланиш чора-тадбирлари тўғрисида тайёрланган буклет ва эслатмалар, бир марталик шахсий ҳимоя воситаси бўлган тиббий ниқоблар туман ТТБ марказий шифохонаси бўлимлари ишчи-ходимларига, шифохонада даволанаётган беморларга ҳамда кўп тармоқли поликлиникаси ишчи-ходимлари ва поликлиникага келган фуқароларга хайрия тариқасида тарқатилди.

Туман Марказий шифохонаси юқумли касалликлар бўлими мудири О.Қурбонбоев ўтказилаётган ушбу акция учун Қизил ярим ой жамияти туман бўлими ходимларига ўз миннатдорчилигини билдирди. Шу билан бирга касаллик тўғрисида маълумот бериб, барчани ваҳима қилмасликка чақирди.

Хайрия тадбири давомида Қизил ярим ой жамияти туман бўлими ижрочи директори И.Нуримбетов, тиббий биродар Ч.Эрназаров, кўнгилли волонтёрлар Тиббиёт бирлашмаси эпидемиолог шифокори Х.Собиров, О.Холмуродова, P.Холмуродовалар фуқароларга вирусдан ҳимояланишнинг бирдан-бир йўли соғлом турмуш тарзига риоя қилиб, шахсий гигиена ва тўғри овқатланиш қоидаларига амал қилиш муҳимлиги ҳақида тушунчалар берди ва турли хил мишмишларга ишонмаслик, шифокорлар маслаҳатига риоя қилган ҳолда тушкунликка тушмасликка, ҳар ким ўз уйида, оиласи бағрида карантин интизомини бузмай сабр қилиши зарурлигини қайд этишди. Шу йўл билан барчани ҳамжиҳатликда касалликни енгишга даъват қилдилар.

Бутун Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг берган маълумотига қараганда соғлиғимизнинг 50-55 фоизи кечираётган турмуш тарзимизга, атиги 8-10 фоизи тиббиёт ходимларининг тез ва сифатли, малакали шошилинч ёрдам кўрсатишига боғлиқ экан.

- Шундай экан, биз сизлар учун ишда қолаяпмиз, сиз эса биз учун уйда қолинг, шиорига амал қилишингизни сўраймиз, - дея  таъкидлашди хайрия тадбири ташкилотчилари бўлган туман Қизил ярим ой жамияти ходимлари.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: