"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10148.3 +8.70
  • 1 EUR = 11262.6 +210.20
  • 1 RUB = 144.05 +2.65

Ноанъанавий усулда ташкил этилган очиқ ўқув машғулотини таҳлилчилар юқори баҳолашди

Мамлакатимиздаги барча умумтаълим муассасаларида бўлгани каби туманимиз мактабларида ҳам ўқувчи-ёшларга замонавий талаблар асосида таълим-тарбия беришга, дарсларни янги педагогик технологиялар, ахборот коммуникацион технологиялари воситасида ўтишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, чет тилларни  ўқитиш самарадорлигини оширишга, ёшларнинг ўз она тилидан ташқари инглиз, рус тилларида бемалол мулоқот қила олишига ушбу тиллардаги мавжуд бадиий, илмий-оммабап асарларни мутолаа қилишларига эришиш – бугунги куннинг долзарб вазифаларидандир. Ахир халқимиз тил билган – эл билади, деб бежиз айтмаган.

Туманимиздаги 55-сонли мактабда ҳам бу борада ибратли ишлар амалга оширилаяпти. Инглиз тили ўқитувчилари ўз устида ижодий ишлаб, ноанъанавий усуллардан фойдаланган ҳолда машғулотлар олиб бориб, ўқувчиларни тил ўрганишга янада қизиқтиришга ҳаракат қилишмоқда.

Шу йил 11 март куни мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Муҳайё Тоирова 5-“А” синф учун “Dangeroyc anumalc” мавзусида ноанъанавий очиқ дарс ўтди. Туман Халқ таълими бўлими инглиз тили услубчиси Э.Абдуллаев, мактаб директорининг ўқув ишлар бўйича ўринбосари Д.Ўрозбоева, мактаб амалиётчи руҳшуноси Г.Ўрозметова, инглиз тили услуббирлашмаси раиси А.Омонова, 11-сонли мактаб инглиз тили фани ўқитувчиси Б.Ўрозметова ва мактабнинг тажрибали ўқитувчилари ушбу дарсни таҳлил қилиб бордилар. Улар дарс якунида М.Тоировани дарсини интерфаол услублардан замонавий ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланган ҳолда қизиқарли тарзда ташкил эта олганини таъкидлашди ва юқори баҳолашди.

Дарснинг юқори савияда ташкил этилгани ўқувчилар фаоллигида ҳам яққол намоён бўлди.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: