"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10148.3 +8.70
  • 1 EUR = 11262.6 +210.20
  • 1 RUB = 144.05 +2.65

АФФИНАЖ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТАPТИБ-ТАМОЙИЛЛАPИ

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг «Ўзбекистон Pеспубликасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 18 майдаги ПФ-5721-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг “Аффинаж фаолиятини лицензиялашни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғриида”ги 86-сонли карори қабул қилинган.

Қарорга мувофиқ аффинаж фаолиятини лицензиялаш  2020 йилнинг 15 мартидан бошлаб Ўзбекистон Pеспубликаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан берадиган лицензия асосида юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Ааффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия фақат давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали томонидан берилади.

Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 399-сон қарори билан тасдиқланган Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси бериладиган иш турлари (фаолият турлари гуруҳлари доирасида) рўйхатига мувофиқ таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган хом-ашё билан ишлашга Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан аввал берилган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси асосида фаолият кўрсатадиган юридик шахслар ушбу фаолият турини рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугагунича лицензия олмасдан амалга ошириш ҳуқуқига эга.

Аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия 10 йил муддатга, кейинчалик узайтириш имконияти билан берилади.

Аффинаж фаолияти юридик шахслар томонидан амалга оширилади (оилавий корхоналар бундан мустасно).

Аффинаж фаолияти қимматбаҳо металларни қайта ишлаш ва ажратиб олиш, уларни қайтариб бермаслик ёки аффинаж қилинган ҳолда қайтариб бериш хизматларини ўз ичига олади.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун лицезияга эга булиш керак. Аффинаж фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия фақат фаолият лицензияда кўрсатилган жойда амалга оширилганда ҳақиқий ҳисобланади. Агар лицензиат томонидан лицензияда кўрсатилмаган бошқа жойда таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурсларни, парча ва чиқиндиларни сотиб олиш ва сотиш, тўплаш, қисмларга ажратиш, дастлабки ишлов бериш, саралаш пунктлари ташкил қилиган ҳолларда, лицензиат қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар билан ишлаш учун Ўзбекистон Pеспубликаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан белгиланган тартибда бериладиган рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасини олади.

Аффинаж фаолиятини амалга оширишда қуйидагилар қўшимча лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) Ўзбекистон Pеспубликаси Давлат бюджетидан молиялаштирилмайдиган ва (ёки) устав фондида давлат улушига эга бўлмаган ёки улуши 50 фоиздан кам бўлган юридик шахслар учун:

лицензиатга аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун мулк ҳуқуқида тегишли бўлган технологик ускуналар ва бошқа техник воситаларнинг мавжудлиги;

қимматбаҳо металларнинг фоиз таркибини аниқлаш учун тегишли услубларга эга ва давлат қиёсловидан ўтган асбоб-ускуналар билан жиҳозланган кимё лабораториясининг мавжудлиги;

прекурсорлар айланмаси, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензиянинг мавжудлиги;

давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги;

минерал хом-ашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларга дастлабки ишлов бериш соҳасида махсус билимга ёки кўникмаларга эга бўлган ходимларнинг штатда мавжудлиги;

барча операциялар бўйича ишларни тартибга солувчи ишлаб чиқилган (мустақил равишда ёки профессионал мутахассисларни жалб қилган ҳолда) техник ҳужжатларнинг мавжудлиги;

б) Ўзбекистон Pеспубликаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ва (ёки) устав фондида 50 фоиздан ортиқ давлат улушига эга бўлган юридик шахслар учун:

лицензиатга аффинаж фаолиятини амалга ошириш учун оператив бошқариш ёки хўжалик юритиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган замонавий технологик ускуналар ва бошқа техник воситаларнинг мавжудлиги;

қимматбаҳо металларнинг фоиз таркибини аниқлаш учун тегишли услубларга эга ва давлат қиёсловидан ўтган асбоб-ускуналар билан жиҳозланган кимё лабораториясининг мавжудлиги;

минерал хом-ашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларга дастлабки ишлов бериш соҳасида махсус билимга эга бўлган ходимларнинг штатда мавжудлиги;

прекурсорлар айланмаси, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензиянинг мавжудлиги;

давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги;

барча турдаги операциялар бўйича ишларни амалга оширишга талабларни, чекловлар, сарфлаш нормалари ва йўқотиш нормалари тартибга солиб турувчи техник ҳужжатнинг мавжудлиги;

минерал хом-ашё, қимматбаҳо металлар, иккиламчи ресурслар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қолдиқлари ҳамда чиқиндиларини кирим қилиш, сарфлаш, ҳисобга олиш ва сақлаш тартибига риоя қилиш бўйича талабларни сўзсиз бажариш;

хом-ашёдаги, ярим фабрикатлардаги, тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги қимматбаҳо металларнинг келиб тушишини, сарфланишини ва қолдиқларини, шунингдек, ушбу қимматликлар чиқиндилари ва йўқотишларининг қатъий ҳисобини юритиш;

қимматбаҳо металларнинг, шу жумладан минерал хом-ашёдаги, иккиламчи ресурслардаги, парчалар ва чиқиндилардаги, ярим фабрикатлардаги, тугалланмаган ишлаб чиқаришдаги, барча сақлаш жойларидаги ва бевосита ишлаб чиқаришдаги қолдиқларни белгиланган муддатларда хатловдан ўтказиш;

минерал хом-ашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндиларни қайта ишлашни тартибга солувчи зарур техник ҳужжатларнинг мавжудлиги;

минерал хом-ашё, қимматбаҳо металлар, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар, парча ва чиқиндилар ҳаракати ҳақида лицензияловчи органга ҳар чораклик ҳисоботларни белгиланган тартибда тақдим қилиш.

Аффинаж фаолиятини  давом килдириши учун аввал берилган лицензиясининг амал қилиш муддати тугашига уч ойдан кўп вақт бўлса қайта расмийлаштирилади, акс ҳолда янги лицензия олиш талаб қилинади.

Назокат Аллиязова, туман Давлат хизматлари маркази мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: