"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10148.3 +8.70
  • 1 EUR = 11262.6 +210.20
  • 1 RUB = 144.05 +2.65

“ЁШ АЛ ХОPАЗМИЙЛАP” БЕЛЛАШДИ

Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни умутаълим мактабларида изчил ижросини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Педагогларнинг малакасини ошириш, ҳар бир фан ойликларини сифатли ва самарали ташкил этиш, ўқувчиларнинг назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаш, уларни комил инсон қилиб вояга етказиш энг асосий вазифа сифатида белгиланганлиги сабабли бу борадаги чора-тадбирлар самарали ташкил этилмоқда.

Туманимизнинг барча мактабларида бўлгани каби 52-сонли мактабда ҳам аниқ фанлар ойлиги муносабати билан турли тадбирлар ўтказилди. Ўқитувчиларнинг таълимга доир янги педагогик технологияларни қўллай олиш маҳоратини ошириш, дарслар самарадорлигига эришиш борасидаги тажрибаларини оммалаштириш борасида намунавий очиқ дарслар ўтказилди. Ўқувчиларнинг аниқ фанлар бўйича билимдонлигини ошириш мақсадида қўшимча дарслар ҳам ўтилди. Ойлик доирасидаги тадбирларга ўқувчиларнинг билимларини синовдан ўтказувчи беллашув хотима ясади.

“Ёш Ал Хоразмийлар” деб номланган ушбу беллашувда мактабнинг 10-11 синфлари ўқувчилари орасидаги энг билимдон, энг зукко 5 нафар ўқувчи аниқ фанлар бўйича олган билимлари юзасидан ўзаро беллашдилар.

Шуниси эътиборлики, бугунги тезкор ва ахборот-коммуникацион технологиялари даврида қайси соҳани олиб қараманг, аниқ ҳисоб-китоб илми талаб этилади. Бу ўз навбатида мактабдан бошлаб, аниқ фанлар асосларини пухта ўзлаштириб боришларига эришишни тақазо этади. Буни чуқур ҳис қилган устоз-мураббийлар ўз ишига яна ҳам масъулият билан ёндошаётгани ўтказилаётган тадбирларда ҳам аниқ намоён бўлмоқда.

Мазкур беллашувда иштирок этган ўқувчилар мактаб аниқ фанлар услуббирлашмаси томонидан ишлаб чиқилган бешта шарт бўйича ўзаро бахс олиб бордилар.

Беллашув тезкор саволларга жавоб беришдан бошланди. Бунда ўқувчилар маълум вақт ичида қоғозга ёзилган саволларга жамоа бўлиб фикрлашиб, жавоблар беришди.

Саноқ тизимига оид мантиқий амалларни бажариш шарти ҳам ўқувчиларга унчалик қийинчилик туғдирмади. Топишмоқларнинг жавобини топиш шарти – айниқса, жуда қизиқарли бўлди. Бундай тарздаги амалий топшириқлар ўқувчиларнинг аниқ фанлар бўйича дарс машғулотларини қандай ўзлаштираётганини кўрсатиб берди.

Беллашувнинг охирги шартида ўқувчилар уйга вазифа тариқасида берилган топшириқ ижросини  тақдим этдилар.

Беллашув давомида ўқувчилар ғолиблик учун аҳил жамоага айланиб қизғин кураш олиб бордилар.

Натижалар уларнинг аниқ фанларни пухта ўзлаштиришга, қўшимча қўлланмаларни ҳам ўқиб, ўрганиб билим доирасини кенгайтиришга ҳаракат қилишаётганини кўрсатди.

Ўқувчиларга бу борада яна ҳам кенгроқ мотивация бериш, соҳага оид янгиликлардан хабардорлигини ошириш мақсадида ўтказилган беллашув ғолиблари мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилди.

Мазкур мактабда меҳнат қилиб келаётган устоз-ўқитувчилар зиммаларидаги бу каби залворли, аммо шарафли вазифаларни масъулиятни унутмаган ҳолда амалга оширишмоқда. Ёш авлодни эл-юрт ривожига муносиб ҳисса қўшадиган инсонлар қилиб тарбиялаш учун бор куч ва имкониятларини сафарбар этишмоқда.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: